Янги Зеландиядаги иккита масжидда отишма содир этилди

10:26 15.03.2019 1561

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган отишма оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Шифохоналарга 30 га яқин ярадор етказилди. Бу ҳақда Otago Daily Times нашри таяниб kun.uz хабар берди.

Дастлаб отишма бир масжидда содир этилгани ва 6 киши яралангани маълум қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган кишилар маҳаллий вақт билан соат 13:45 да ёнма-ён жойлашган Ал-Нур ва Линвуд Масжидга бостириб кириб, чиқиш эшикларини ёпиб, намозхонларни ўққа тута бошлаган. Отишма содир бўлган вақтда масжидда мос равишда 200 ва 300 га яқин қиши бўлган.

Маҳаллий полиция босқинчилардан бири ушланганини маълум қилган. Полиция комиссари Майк Бушнинг таъкидлашича, шаҳарда бошқа босқинчилар бўлиши мумкин. Крайстчерч аҳолисига уйларини тарк этмаслик тавсия қилинган, мактабларда машғулотлар бекор қилинган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!