Янги Зеландиядаги масжидларда теракт содир этган австралиялик ўз айбини тан олмади

11:30 14.06.2019 1098

Янги Зеландиядаги масжидларда теракт содир этишда айбланаётган австралиялик Брентон Таррант ўз айбини тан олмади. Унинг устидан суд иши 2020 йил 4 майда бошланади. Бу ҳақда Stuff порталига таяниб, Kun.uz хабар берди.

Махсус тартибдаги турманинг бир кишилик камерасида сақланаётган Таррант суд йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этган. Таррантнинг адвокатлари у айбини тан олмаслигини айтишган.

Айбланувчи террорчилик мақсадларида амалга оширилган 51 та қотиллик ва 40 та қотилликка уринишда айбланмоқда.

Судья Таррант суд олдида жавоб бера оладиган даражада руҳан соғломлиги ҳақидаги қарорга келган.

15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги иккита масжидда отишма содир этилганди. Полициянинг охирги маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, яна 50 киши жароҳат олган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!