Янги Зеландиядаги теракт жабрдийдалари учун ёрдам тўпланяпти

13:30 16.03.2019 1679

Victom Support жамияти Янги Зеландиядаги терактларда жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ўтказмоқда. 

Охирги маълумотга кўра, жабрдийдаларни қўллаб-қувватлаш учун саккиз мингдан зиёд киши 530 минг доллар эҳсон қилган. 

Жамият акцияга бефарқ қарамаганларга миннатдорчилик билдирди. Эҳсонларни жўнатиш шунчалик тезлашиб кетганки, оқибатда сайтда техник носозлик келиб чиққан. 

Victom Support йиғилганлар пулларнинг бари терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ва ярадор бўлганларга етказилишини маълум қилди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!