Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолигига ўзини таклиф қилди

828

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ислоҳ қилиниши кераклигини таъкидлаган Япония мазкур кенгашга аъзо бўлишга тайёр. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги БМТнинг 75 йиллигига бағишланган нутқида айтиб ўтди.  

“БМТни мустаҳкамлаш учун Хавфсизлик Кенгаши ислоҳотини кечиктириб бўлмайди. Афсуски, 75 йил аввал яратилган тизим унга юклатилган вазифаларни тўлиқ бажара олмаяпти. Ишончим комилки, масъулиятни зиммасига олиш имкониятига ва ниятига эга мамлакатлар кенгайтирилган Хавфсизлик

Кенгашида бўлиши зарур. Шундагина Кенгаш самарали ва репрезентатив орган сифатида қайта тикланади. Япония Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида масъулиятни зиммасига олишга ҳамда дунёда тартиб ва барқарорлик ўрнатилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр”, – деди Мотэги.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси бор. Улардан бештаси – Россия, Хитой, Британия, АҚШ ва Франция доимий аъзолар ҳисобланади. Вақтинчалик аъзолар эса икки йиллик муддатга сайланади. 

Охирги вақтда Хавфсизлик Кенгашининг ислоҳ қилиниши кераклиги ҳақида тез-тез танқидлар янграмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япония: ўз жонига қасд қилувчилар кўпайди

924 09:24 13.10.2020

Япониялик мусулмонлар қабристон учун ер масаласида қийналяпти

843 21:16 18.09.2020

Японияда ҳукумат суст ишлагани туфайли янги вазирлик тузиляпти

501 14:30 18.09.2020

Японларнинг янги ихтироси: "дўппи"

1571 19:10 07.09.2020

Япония бош вазири нима учун истеъфога чиқаётганини маълум қилди

821 16:39 28.08.2020
« Орқага