Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

525

Япония ҳукумати Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихонани хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳозирча қайта очмоқчи эмас. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазири Хаяси Йошимаса маълум қилди, дея хабар беради ArabNews.

“Дамашқдаги элчихона ишини қайта тиклаш ҳақидаги қарор у ердаги вазият диққат билан ўрганиб чиқилганидан кейин қабул қилинади”, – деди у Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Сурияда уруш бошлангач, ўн йилча олдин Дамашқдаги Япония элчихонаси ёпилиб, Байрутга кўчирилган. Япон томони бунинг ҳеч бир сиёсий сабаби йўқлигини, элчихона фақатгина хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилганини маълум қилган. Ўтган вақт давомида Суриянинг Токиодаги элчихонаси ўз ишини тўхтатгани йўқ. 

Хаяси Йошимасанинг сўзларига кўра, Япония томони Суриядаги вазиятни диққат билан кузатяпти ва айрим араб давлатлари, хусусан, БААнинг у ердаги сиёсий жараёнларга қанчалик таъсир кўрсата олишини кутяпти. 

Япония Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Япония 2012 йилдан бери сурияликларга 3,1 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди. Ёрдамлар халқаро ташкилотлар ва фуқаролар гуруҳлари орқали юборилган. Уруш бошланганидан кейин Сурия ҳукуматига тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичидаги ўрни яхшиланди

266 17:05 19.01.2022

Фарғонада замонавий япон таълим мажмуаси ташкил этилади

294 15:40 23.12.2021

Япония: кучли ёнғинда ўнлаб одам ҳалок бўлди

385 14:11 17.12.2021

Танасидан "бош олиб" кетувчи жонивор

2469 16:15 12.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

1420 12:36 06.12.2021

Япониянинг собиқ бош вазири Хитойни Тайванга ҳужум қилишдан огоҳлантирди

1318 12:05 01.12.2021
« Орқага