Япония компанияси Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарадиган завод қурмоқчи

12:55 17.04.2018 250

Япониянинг “Kawasaki Heavy Industries” концерни Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қуришни мўлжалламоқда.

Бу ҳақда «Таҳлилнома» кўрсатувига таяниб xs.uz веб-нашри хабар тарқвтди.

Концерн бўлиб бошлиғи Т. Такасина таъкидлашича, компания Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш ниятида.

Унинг сўзларига кўра, “Kawasaki Heavy Industries” Ўзбекистонда GTG технологияси асосида табиий газдан бензин ажратиб оладиган завод қуриш масаласини ўрганмоқда.

Такасинанинг фикрига кўра, компания лойиҳани амалга ошириш учун Япония ҳукуматидан молиявий кўмак олишни ҳам мўлжалламоқда.

Шунингдек, у “Kawasaki Heavy Industries” делегацияси яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюриши ва мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан ваколатли вазирликлар ва идоралар билан муҳокама ўтказишни режалаштирилаётганини маълум қилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!