Таҳлил

Япония мусулмонлари қабристон билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда

1089

Япония мусулмонлари маҳаллий аҳоли вакиллари уларга қабристон учун ер кераклигини тушунишларига ҳаракат қилмоқда, дея хабар беради Kyodo News.

2018 йил якунлари бўйича Японияда вафот этган одамларнинг 99%дан кўпроғи куйдирилган. Айни пайтда бу мамлакатда 200 минг мусулмон яшамоқда ва улар учун еттита қабристон мавжуд.

Япония Ислом фонди берган маълумотга кўра, мамлакатнинг шимолий-ғарбий қисмидаги Тохоку ва Тюгоку минтақаларида мусулмонларни кўмиш учун умуман жой йўқ.

«Жасадни узоқроқ жойга олиб боришга тўғи келяпти. Бу жараёнда жасадга зарар етиши мумкин. Шунингдек ташиш хизмати ҳам қимматга тушмоқда», - дейди фонднинг бош директори Куреси Харун.

Еттита қабристондан бири Йоити шаҳри яқинидаги Хоккайдода жойлашган. Аммо бу ерда жасадларни кўмиш учун жойлар сони чегараланган.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япония БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолигига ўзини таклиф қилди

455 18:00 22.09.2020

Япониялик мусулмонлар қабристон учун ер масаласида қийналяпти

773 21:16 18.09.2020

Японияда ҳукумат суст ишлагани туфайли янги вазирлик тузиляпти

444 14:30 18.09.2020

Японларнинг янги ихтироси: "дўппи"

1483 19:10 07.09.2020

Япония бош вазири нима учун истеъфога чиқаётганини маълум қилди

768 16:39 28.08.2020

Тарихда бугун: Хиросимага атом бомбаси ташланди

926 14:35 06.08.2020
« Орқага