Япония Ўзбекистонга грантлар ажратди

19:30 13.03.2018 759

Япония Ўзбекистонда 12 та кичик ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун 687 минг доллардан кўпроқ грантлар ажратди. Бу ҳақда "Кун.уз" хабар бермоқда.

Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито Ўзбекистон пойтахти ва минтақаларида 12  та кичик ижтимоий лойиҳани амалга оширишни назарда тутадиган грант шартномаларини имзолади.

Ташкилотчиларга кўра, молиявий ёрдам бенефициарлари орасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилояти филиали, Фарғона вилояти ногиронлиги бор болаларни реабилитация қилиш маркази, Қашқадарё вилояти ногиронлиги бош шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази, 7-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонаси ва республика турли вилоятларидаги қатор умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари бор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилдан буён Япония ҳукуматининг «Кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳаларга кўмаклашиш» дастурида иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг турли давлат ва нодавлат муассасалари жами 26 миллион доллардан зиёд миқдорда молиявий ёрдам олди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!