Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади

478

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (18.01.2021 й, 26-сон) қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади. Шунингдек, Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади.

Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилади. 

Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш ва лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш:

Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;

Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япония: ёлғизлар учун алоҳида вазир тайинланди

359 09:16 13.02.2021

Темурбой Ҳамидуллоҳ – Японияда динни тарқатган олим

1224 13:35 10.02.2021

Японияда мусулмонлар сони тобора ортяпти

4382 10:00 12.01.2021

Япония мамлакатга киришни вақтинча тақиқлади

380 15:00 27.12.2020

Япония: боғчаларда ҳам ҳалол таомлар

981 18:30 07.12.2020
« Орқага