Қувайт ва Миср гомосексуал қаҳрамон бўлгани учун “Тор: Севги ва момақалдироқ” фильми намойишини тақиқлаган давлатлар қаторига қўшилди.
Қувайт Ахборот вазирлигининг цензураси «Marvel Comics» томонидан ишлаб чиқарилган фильмни тегишли қўмиталар томонидан мониторинг ва кўриб чиқишдан сўнг шундай қарорга келди.
Аввалроқ Саудия Арабистони ва Уммон фильмни кинотеатрларда кўришни бутунлай ва бозорларда сотилишини тақиқлашга қарор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой БАА, Ливан, Иордания, Индонезия, Баҳрайн, Миср, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони, Фаластин ҳудудлари, Сурия, Ироқ Pixar компаниясининг «Базз Лайтер» фильмини намойиш қилишни тақиқлаган эди, чунки унда ҳам ЛГБТ ташвиқоти бўлган.