Яқинларни зиёрат қилишдан мақсад

17:00 08.01.2019 419

Пастки қаватда яшайдиган қариндошини зиёрат қилган биродарим: “Уйининг ери зах. Ҳавосини алмаштириш имконияти деярли йўқ. Қуёш нурлари у ерга етмайди” деб ҳикоя қилади. Зиёрат қилиб борган киши эса ҳурматли киши. Унга: “Бу ер сизнинг фарзандларингиз учун ноқулай. Уларнинг соғлиғи борасида муносиб жой эмас” деб насиҳат қилибди. Менга: “Биргина яқин кишисининг уни кўрганга боришлиги уларни бошқа уйга кўчишга ундади. Учинчи қаватдаги уйга кўчиб ўтибдилар. Унга қуёш нурлари яққол тушиб туради. Сўнг менга: “Мени ҳаётга қайтардингиз” деди” деб айтди.

Бу ерда мақсад нима?

Зиёратдан кўзланган мақсад ёрдам қўлини чўзишдир. Сендан кучли кишининг сенга эҳтиёжи йўқ. Аслида кучли киши зиёрат қилиши керак. Кучли киши заиф кишини, бой камбағални ва олим жоҳилни зиёрат қилиши керак. Зиёратни сенга эҳтиёжи бўлган, сендан-да заифроқ бўлган ва сендан-да муҳтожроқ бўлган кишига қилишинг керак.

Агар инсонлар ўзаро раҳмдил бўлсалар – Аллоҳ таоло барчаларини раҳм қилади.

Агар инсонлар ўзаро душманчилик қилсалар, бир-бирини четга сурсалар ва бири бошқасига эътибор қаратмайдиган бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг барчасига ғазаб қилади.

Муҳаммад Ротиб НОБУЛСИЙ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!