Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ярим миллион хитойлик АҚШ биолабораториясини текширишни талаб қилди

1017

ХХРдаги ярим миллиондан ортиқ Интернет фойдаланувчилари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) юборилган очиқ хатга имзо чеккан. Уларнинг фикрига кўра, келажак эпидемияларининг олдини олиш учун Форт-Детрикда жойлашган Америка биологик лабораториясидаги вазиятни текшириш керак экан.

Аввалроқ, Ассошиэйтед Пресс хабар беришича, ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавируснинг сунъий келиб чиқиш эҳтимолини истисно қилмаган. Кейинчалик у ташкилот 2019 йил декабр ойида COVID-19 билан илк бор касалланган одамлар яшаган минтақалардаги лабораториялар ва тадқиқот муассасаларини текширишни ният қилганлигини айтган эди.
ХХР аҳолисининг очиқ хатида кейинги эпидемиянинг олдини олиш учун ЖССТ хавфли вируслар ёки биокимёвий қуролларни ўрганадиган лабораторияларга эътибор қаратиши зарурлиги айтилган. Хатда Мэриленд штатидаги Форт Детрикда жойлашган Америка Қўшма Штатлари юқумли касалликларни ўрганиш институти (USAMRIID) алоҳида таъкидланган бўлиб, у ерда хавфли ва юқумли вируслар - Эбола, SARS, MERS ва чечак вируслари мавжуд. Уларнинг бирортасининг ташқарига чмқиб кетиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

«2019 йил кузида лаборатория COVID-19 эпидемияси бошланишидан олдин фош этилган, аммо АҚШ миллий хавфсизлик баҳонасида батафсил маълумотларни ошкор қилмаган», - дейилади мактубда.

Америка лабораторияси, газетада ёзилишича, 2019 йилда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан текширилганидан сўнг вақтинча ёпилган. Бунинг сабаби «чиқинди сувларни зарарсизлантириш билан боғлиқ инфратузилма муаммолари» деб номланган, аммо тушунтириш, нашрнинг фикрига кўра, етарлича ишонарли бўлмаган. Фақатгина вируснинг келиб чиқишини аниқлаш орқали дунё юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиши ва кейинги эпидемиянинг олдини олиш мумкин, деб ёзади газета.

Бир гуруҳ хитойлик фойдаланувчилар хат тайёрлаб, газетадан уни ижтимоий тармоқларда эълон қилишни сўрашган, бу 17 июл, шанба куни амалга оширилган. Кун давомида у 500 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва: хитойликларга чақалоқларни сотган шифокор ҳибсга олинган

651 10:10 23.07.2021

Хитой коронавирус бўйича ЖССТ билан ҳамкорликдан бош тортди

485 08:05 23.07.2021

АҚШ Хитойга қарши янги санкцияларни жорий қилади

508 19:20 16.07.2021

ЖССТ раҳбари яна коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида гапирди

592 17:45 16.07.2021

Хитойда қулаган меҳмонхонадаги қурбонлар сони аниқланди

943 11:00 14.07.2021
« Орқага