Янгиликлар

Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди

581

Саудия Арабистони ҳаж амалини адо этган ярим миллионга яқин зиёратчи мамлакатни тарк этганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Анадолу».

Паспорт идорасининг билдиришича, қиролликнинг денгиз, ҳаво ва қуруқлик чегараларидан ўтган зиёратчилар сони сешанба куни эрталаб ҳолатига кўра 439 383 кишига етган. Хусусан, ҳаво йўли орқали 370 796, қуруқлик орқали 62 556, денгиз портлари орқали эса 6 031 зиёратчи чиқиб кетган.

Саудия Арабистони Статистика бош бошқармаси маълумотига қараганда, бу йил зиёратчилар сони 2 миллион 489 минг 406 нафарни ташкил этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони осмони Исроилга очилганини Трампнинг куёви маълум қилди

637 15:09 10.09.2020

Саудия Арабистони: тахт учун кураш қандай кечяпти?

1176 16:01 03.09.2020

Саудия Қуролли кучлар қўмондони коррупцияда айбланмоқда

650 21:55 01.09.2020

Кутил(ма)ган бурилиш: Исроил – БАА музокараларига Саудия ҳам қўшилиши мумкин

633 17:25 01.09.2020

Россияликларнинг Саудияга бориши енгиллаштирилади

368 11:57 01.09.2020

Иордания Бирлашган Араб Амирликларини танқид қилган карикатурачини озод қилди

1030 12:47 31.08.2020
« Орқага