Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ярим тундаги дарслар

1050

Илм тарқатиш ва илмга интилиш буюк савобли амаллардандир. Имом Субкий раҳимаҳуллоҳ ёзади: “Ибн Барҳон ҳижрий 518 йилда вафот этган. Умрининг аввалида у Ҳанбалий мазҳабида бўлган, сўнг бу мазҳабни тарк этиб, Шофеий мазҳабига ўтган. У Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ билан бирга ўқиган.
У бутун вақтини ўқиш ва ўқитишга бағишлаган эди.

Айтилишича, бир гуруҳ талабалар ундан имом Ғаззолийнинг "Иҳё" китоби бўйича дарс беришни илтимос қилишганда у: "Менинг бўш вақтим йўқ", деб жавоб берган экан.
Талабаларнинг қайсарлигидан сўнг, у улар учун бўш вақт топган ва уларга бу китобдан ярим тундан сўнг дарс беришга рози бўлган”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ, Унинг малоикалари осмон ва ер аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларга мағфират сўраб дуо қилишади” (Имом Термизий ривоят қилган).

Устозлардан илм ўрганиш аҳамияти жуда катта, буни тарих исботлаган. Уламолар илм олиш одоблари ҳақида гапирар эканлар, бу борада муаллимга бўлган эҳтиром катта аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлайдилар. Талабанинг билим олаётган устозига бўлган эҳтироми боис ҳам унга илмнинг нури сингиб бораверади. Муборак динимизнинг манбаларида ҳам устозга ҳурмат кўрсатишга чақирилган, олимларнинг даражаси юқори мақомга қўйилган.

Луқмон алайҳиссалом ўғлига бундай насиҳат қилганлар: «Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби, қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Агар бу сенинг охирги Рамазонингиз бўлса...

289 22:00 15.04.2021

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “тиланчи” шогирди

552 21:00 15.04.2021

Рисолатдан кейинги аёлларнинг зийнати

655 23:00 14.04.2021

Олимларнинг илмга чанқоқлиги шундай эди...

560 21:20 14.04.2021

Аёлларнинг рисолат замонидаги пардозлари

1030 23:00 13.04.2021

Олимлар жиҳоди

441 20:00 13.04.2021
« Орқага