Яшаш учун бирор нарсангиз бўлса, ҳеч ўкинманг!

18:05 07.09.2019 403

Ибн Румий айтади:

Очкўзлик бадбахтга солди можаро,

Ҳирс боис бошида доимо ғавғо.

Инсонга завқ бериб, қийнамайдиган,

Келгил, эй офият, келгил, марҳабо!

Аллоҳ таоло айтади: “На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким имон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар” (Сабаъ сураси, 37-оят).

Дейл Карнеги айтади: “Ҳисоб-китобларга қараганда, хавотирланиш, ҳадиксираш ва қайғуриш Америкада биринчи рақамли қотил бўлиб чиқди. Иккинчи жаҳон урушида уч миллион жангчи ўлди. Бу вақт оралиғида икки миллион киши юрак касаллигига дучор бўлди. Булардан бир миллионтасининг касаллигининг сабаби хавотир ва асабларнинг таранглашувидир”.

Юрак касаллиги ҳам ўлимнинг асосий сабабларидан бўлиб, доктор Алексей Карл у ҳақда қуйидаги сўзни айтган: “Ишбилармон кишилар хавотирланишга қарши қандай курашишини билмайдилар ва эрта вафот этиб кетадилар”. Сабаб маълум, муддат белгиланган.

Аллоҳ таоло айтади: “Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир” (Оли Имрон сураси, 145-оят).

Америкадаги қора танлилар ёки хитойликлар камдан-кам ҳолларда юрак касаллигига дучор бўлади. Чунки улар енгил ва осон ҳаёт йўлини танлаганлар. Юрак хуружи билан вафот этиш деҳқонларга нисбатан шифокорларда йигирма баробар кўп учрар экан. Шифокорлар асаби таранг бўлиб, оғир ҳаёт кечирадилар ва кўп маош оладилар. Бир гап бор: “Шифокор инсонларни даволайди, ҳолбуки, ўзи касал”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!