Яширин садақа

20:05 03.04.2019 812

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетарди. Амакиваччаси эса, ҳар доим: "Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, унга Аллоҳ таолодан яхшилик етмайди", дерди. Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини асло билдирмасди.

Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда, амакиваччаси ўша одам кимлигини билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади...

"Солиҳлар гулшани" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!