Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Йигитлигингни кексаликдан олдин ғанимат бил!

616

Йигитлик – амал вақти. Чунки у гўдаклик ва кексаликдаги заифлик ўртасидаги қувватга тўлган дамдир.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинглар: ёшликни кексаликдан олдин; саломатликни касалликдан олдин; бойликни фақирликдан олдин; бўш вақтни машғулликдан олдин ва тирикликни ўлимдан олдин”, деганлар”.

Имом Аҳмад: “Йигитлик чоғини енгимдаги вақтинча турган нарсага ўхшатаман”, деб айтган.

Тоат-ибодат қилиш учун куч-қувватга тўлган йигитликни ғанимат билиб, қадрига етмаган одам кўп надомат чекади. Аллоҳ таоло ҳар бир бандадан мазкур неъматни қаерга, қандай ишлатганини сўрай. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одам боласи қиёмат кунида беш нарса ҳақида сўралмагунча Раббининг ҳузуридан жилмайди: Аллоҳ берган умрни қандай ўтказгани; йигитлик чоғидан қандай фойдалангани; маблағини қаердан топиб, қаерга ишлатгани; билган илмига нима амал қилгани”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайдиган кунда у соядан етти тоифа инсонгина баҳраманд бўлишини айтиб, улардан бир тоифаси “Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит”лигини таъкидладилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Аллоҳ бандасига илмни ёшлик чоғида беради. Яхшиликнинг ҳаммаси ёшликдадир”, деди. Сўнг қуйидаги оятларни тиловат қилди: “Улар (айримлари) айтишди: “Уларни гапириб (айблаб) юрадиган Иброҳим деган бир йигитни эшитгандик” (Анбиё сураси, 60-оят); “Дарҳақиқат, улар Парвардигорларига имон келтирган ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилган йигитлардир” (Каҳф сураси, 13-оят); “...ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат (ва илм) ато этдик” (Марям сураси, 12-оят).

Пайғамбар алайҳиссаломга имон келтириб, эргашиб, у зотга ёрдамчи бўлган саҳобаларнинг қўпчилиги ҳам ёшлар эди.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни Пайғамбар алайҳиссалом қўшинга бош қўмондон қилиб тайинлаганларида ўн саккиз ёшда эди.

Аттоб ибн Усайд Маккага қози бўлганида эндигина йигирма ёшдан ўтганди. Ислом тарихида бундай мисоллар жуда кўп.

Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига Ироқдан элчилар келди. Ораларидан бир ёш йигитнинг гапирмоқчи бўлганини кўрган Умар: “Катталар бошласин!” деди. Шунда йигит: “Эй мўминлар амири! Ишлар ёш билан битмайди. Агар шундай бўлганида, мусулмонлар орасида сиздан ёши катталар бор эмасмиди?” деб айтди. Умар:

“Тўғри сўзладинг, гапир!” дея рухсат берди. Хатиб “Тарихи Бағдод”да келтиради: «Яҳё ибн Аксам Басрага қози бўлганида йигирма ёшларда эди. Одамлар буни ёқтиришмади ва: “Қозининг ёши нечада?” деб сўрашди. Яҳё: “Менинг ёшим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фатҳ кунида Маккага қози қилиб тайинлагандаги Аттоб ибн Усайднинг, Яманга қози қилиб юборилган Муоз ибн Жабалнинг, Умар ибн Хаттоб Басрага қози қилиб жўнатган Каъб ибн Сувайднинг ёшидан каттароқ”, деди. Жавоб ҳаммани лол қолдирди.

Убайдуллоҳ ибн Зиёд Хуросонга волий бўлганида йигирма учда эди.

Иброҳим Нахаъий одамларга ҳадис илмидан дарс бера бошлаганида ўн саккиз ёшга кирганди.

Имом Сибавайҳ ўттиз икки ёшида вафот этди. Аммо унгача араб тили ва наҳв фанида имомлик даражасига эришганди.

(давоми бор)

Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

260 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

762 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

660 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

566 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

263 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

231 16:30 01.12.2022
« Орқага