Илм

Бошингизга ташвиш тушганида, ҳаётнинг икр-чикирлари сизни домига тортганда...

983

Қуръони Каримда сабр Пайғамбар ва элчиларнинг сифати экани ҳам зикр қилинади. Аллоҳ таоло хабар бериб айтадики: “Исмоил, Идрис ва Зулкифилни (эсланг). Барчалари сабр қилувчилардандир” ("Анбиё" сураси 85-оят).

Бошингизга ташвиш тушганида, ҳаётнинг икр-чикирлари сизни домига тортганда, инсонларни нодонлик ва жаҳолат ботқоғидан имону ҳидоят нурига олиб чиқиш йўлида Тоиф шаҳрига борган, аммо у ерда қабул қилинмай тошлар бўрони остида ковушлари қонга тўлиб қайтган, она юрти Макка эшиклари ҳам унга ёпилган Зотни эсланг.

У инсон сизу бизга сабру-қаноатда энг яхши намунадир.

Арзимаган муваффақиятларингиз олдида мағрурланиб, мақтовлар эшитишни истаб қолганингизда, “Маддоҳларни юзига тупроқ сочинглар”, деган раҳнамонинг камтарлигини ёд этинг.

Ҳақиқат қидириб, йўлда ёлғизлигингиздан шикоят қилганингизда, гўдаклигидаёқ етимликнинг аччиқ азобини тотган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бардошидан ибрат олинг.

Тансиқ таомларнинг хушбўйларидан бошингиз айланганида, биргина хурмо билан рўза тутган Пайғамбарингизни ҳам бир эслаб қўйинг. Шунда бу ўткинчи дунёнинг қийматини, ўзингизга берилган умрнинг қадрини англаб борасиз.

Бекобод тумани “Улуғбек” жоме масжиди имом-хатиби Х. Холбоев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тақво ва сабр тимсоли – Ҳожар онамиз

883 22:18 15.02.2020

Эрон БААни огоҳлантирди: «Сабримиз тугамоқда!»

1566 14:20 08.02.2020

Қаранг! Ислом давлати пойтахтига волий бўлса...

1621 23:30 03.01.2020

Кимдир уни кутади, кимдир буни...

1170 13:35 01.01.2020

Сабрнинг 15 та фойдаси

875 10:10 11.12.2019

Сабр ҳақида сархил сатрлар...

469 09:00 21.11.2019
« Орқага