Саволим бор...

Ёдланган Қуръонни мустаҳкамлаш яхшими, янгисини ёдлашми?

1235

Савол:

Ҳурматли ҳазрат! Мен Қуръони каримдан сураларни танлар, таъсирланар ва ёд олар эдим. Аммо ёдлашим тартибсиз ва ноқис эди. Бу борада ҳеч кимдан сабоқ олмаганман, фақат зарурий миқдордаги тажвид дарсларини теледастурлар орқали ўрганганман, холос. Ҳофиза қизлар қаторида бўлишни истайман-у аммо ўзимни бу шарафга лойиқ, деб ҳисобламайман. Ёшим элликдан ўтиб қолди. Соғлиғимда ҳам муаммолар бор. Аммо Қуръоннинг ҳақини адо этишни истайман. Фазилатли шайх, мен Қуръондан маълум қисм ёдлаб, сўнг унутганим учун гуноҳкор бўлмайманми?

 

 


Жавоб:

Сиздан Аллоҳ ёдлашга муваффақ қилган оят ва сураларни мустаҳкамлашингиз талаб қилинади. Модомики, Қуръони каримни тўла ёд олишга ҳарис экансиз, бунга нечоғли муваффақ бўлинг-бўлманг, Аллоҳ сизга интилишингиз савобини беради, деб умид қиламан.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага