«Ёки (улар) Аллоҳ ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?!»

16:00 08.01.2019 550

Ҳасад суякни емирувчи ярага ўхшайди. У сурункали касаллик бўлиб, вужудни ишдан чиқаради. Баъзилар: “Ҳасадчининг роҳати йўқ. У мазлум кийимини кийган золим ва дўст суратидаги душмандир“, дейишган бўлса, бошқалар: “Ҳасадга офарин!“ У ўлдиришни ўз эгасидан бошлайди!“ дейишади.

Биз бошқалардан олдин ўзимизга раҳмимиз келсин ва ҳасад қилишдан қайтайлик. Чунки биз одамларга ҳасад қилишимиз сабабли танамизни ташвишга тортиқ қиламиз, ғам-андуҳни қонларимиз ила суғорамиз, кўзларимиз уйқусини бошқаларга тақсимлаб берамиз.

Ҳасадчи оловни алангалатиб, унда ўзи ёнади. Хавотир, жонсараклик ва ғамлар касалликдир. Буларни ҳасад келтириб чиқаради ва инсоннинг роҳатини, покиза ва гўзал ҳаётни барбод қилади. Ҳасадчининг мусибати у битиб қўйилган тақдир тўғрисида ҳусуматлашади. Адолат борасида Аллоҳни айблайди, шариат масалаларида адабсиз бўлади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқади.

Ҳасад ёмон дардки, ҳасадчига ажр йўқ. У шундай бир бало, унга йўлиққан киши яхшиликка эришмайди. Ҳасадчи то ўзи ўлгунича ёки одамлардан у неъматлар кетгунича куйиб ёнади. Дунёда ҳамма муросага юради, лекин ҳасадчи асло кўнмайди. У билан келишишнинг бирдан-бир йўли Аллоҳ берган неъматлардан ажралишингиз, фазилатларни йўқотишингиз ва сиздан ҳар томонлама омаднинг кетишидир. Яъни, сиз тўла чўксангизгина у тинчланади.

Ҳасадчининг ҳасад қилган вақтдаги ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. У гўё заҳарли қора илон. Айбсиз бирининг жисмига заҳрини юбормагунича тинчимайди. Ҳасадчи бўлиб қолишдан ўзингиз ҳам қочинг, бировнинг ҳасадини ҳам Аллоҳдан паноҳ сўранг. Чунки ҳасад одамга энг хавфли пистирмадир.

“Ўкинма” китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!