Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ёлғон тарих сиёсий манипуляцияга хизмат қилади

3977

Ўтмишсиз келажак бўлмайди. Тарихни нафақат қизиқарли бир афсона, балки келажагимиз учун дастурул-амал сифатида ўқишимиз лозим. Тарихни ўрганиш – йўл қўйган хатоларимизни келажакда такрорламасликка ўргатади. Бироқ тарихни ҳар доим ҳам холис одамлар ёзмаган. Тарихдан сиёсий қурол, одамлар онгини заҳарлаб, манқуртлаштириш воситаси сифатида ҳам фойдаланишган.

AzonTVдан узатилган «Таҳлил» кўрсатувларидан бирида ана шу мавзу ҳақида гапирилди. Дастурда тарихчи Шуҳрат Барлос бу борадаги мулоҳазалари билан бўлашди.

“Аввало аниқлаштириб олиш керак - ёлғон тарих нима учун ўргатилади? Ёки,  умуман, тарих нима учун ўқитилиши керак? Ёлғон тарих бу сиёсий манипуляция. Мисол учун, ёлғон тарих бизда ҳам бор. Мана Совет давридаги китобларга қарайдиган бўлсак, Рыбаковнинг “СССР тарихи” деган китобида 500-600 варақли китобнинг 3 варағи Закавказье, Марказий Осиёга ажратилган эди холос. Ҳолбуки, бу минтақалар хақлари 9 минг йиллик тарихга эга. Лекин Иван Грозный ўлганидан кейин унинг боласи деб, сиёсий саҳнага чиққан, сохта Дмитрий деб ном қолдирган бир инсоннинг тарихи салкам 28-30 варақда ёзилган. Олти ойгина подшоҳ бўлган одам учун шунча жой ажратилган. Ёки бизнинг тарихга қарайдиган бўлсак, руслар тарқатган маълумотларда сартларнинг атиги 0.02 фоиз деб берилган. Яъни, фақат рус тилини билганларгина саводли деб бериларди. Ҳолбуки мадрасаларимиз бор эди, маҳаллаларда мактабларимиз бор эди. Аҳолининг каттагина қисми саводли эди. 

Кейин 1898 йилда Дукчи Эшон қўзғолони кўтарилди. Бу воқеалар Совет тарихида экстремистлар қўзғолони, диний реакцион ҳаракат деб кўрсатиларди. Миллий озодлик ҳаракатимиз бандитизм, босмачилик, терроризм қилиб кўрсатиларди. 

Қатағон музейидаги ва архивдаги ҳужжатларни кўрсак уларнинг аксарияти ҳеч қандай жиноят қилмагани, ўз халқи, эли, тупроғи учун курашгани очилиб қоляпти. Мана ёлғон тарих нимага хизмат қилади! Оқибатда ўзининг ватани, юрти, дин-у диёнати, тилига эътиборсиз бир манқурт қатлам яратилди. Бу қатлам нима учун керак эди?  Мана ҳозир кўриб турибмиз, мусулмоннинг боласи, ўзбек, ўзининг ватани, лекин тилига эътибор бермайди. Ёки одобига, тарбиясига эътибор бермайди. 

Ёлғон тарих ўз қабиҳлигини яшириш, қилмишларини оқлаш, ҳатто уни фазилат деб кўрсатиш учун ҳам ёзилади. Энг катта ёлғон нима эди, деб қарасангиз, Иккинчи Жаҳон урушидаги Гитлернинг Польшага нисбатан қўллаган баҳоналарини мисол келтириш мумкин. У гўёки поляклар немислар ҳудудига бостириб кирди, деб ёлғон иғво қилиб, ўз радиостанциясини ўзи портлатиб, эртасига уруш эълон қилди. Шу тариқа Иккинчи Жаҳон уруши бошланди. Салкам 50-60 млн.га яқин одам қирилди. Одамлар тириклай оловда ёқилди. Бундан ташари, Украина ва Россия тарихига қарайдиган бўлсангиз, тарих йилномаларида Киев Руси деб  айтилади, бу ёлғон тарих. Киев Руси деган атамали давлат тарихда бўлмаган. Бутун рус йилномаларида Киев хоқонлиги дейилган. Негадир руслар шуни тан олгиси келмайди. Ёлғон тарих шундай ёзилади. Қисқа қилиб айтганда, тарих одамларни алдаш ва манипуляциянинг бир воситаси бўлиб хизмат қилади доим, дейди тархичи Шуҳрат Барлос.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

174 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

265 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

235 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

0 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

239 17:10 22.03.2023

Таровеҳ намози қандай ўқилади?

1713 16:31 22.03.2023
« Орқага