Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ёмғир, қор ёққанда ўқиладиган дуо

1137

Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган.

Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.

Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо

Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазоннинг сўнгги 10 куни учун 10 тавсия

1679 12:30 22.04.2022

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи 

410 16:10 04.04.2022

Бобомсиз илк Рамазон...

1078 11:35 01.04.2022

Дуолар тўхтовсиз қабул бўладиган намоз қайси?

2338 10:11 18.07.2021

Риёдан қочишга, ихлосга чорловчи насиҳатларга ҳар доим эҳтиёжимиз бор

2129 19:00 06.02.2021
« Орқага