Ислом

Ёмғирнинг сирлари

774

Қуръон тили билан ёмғир сирларини шархлашга ўтамиз:

“Самодан бир қадар ўлчовига кўра сувни индирган У (Оллоҳ)дир; биз унинг билан ўлик балдага (шаҳарга) ҳаёт берамиз, сиз ҳам шундай чиқариласиз”, (Зуҳруф, 11).

Бу оятнинг бутун назокатини кўрсатиб бериш жуда қийин. Лекин оятни ва унинг энг қизиқарли нуқтасини илмий таҳлил қилайлик. Аллоҳ ёмғирни "самодан бир қадар ўлчовига кўра индирилган сув" таъбири, Қуръонда, ҳеч шубҳасиз физикавий формулани назарда тутган. Энг оз маълумотли одам ҳам ёмғир ёғилишининг физикавий сабабларини биламан, деб ўйлайди. Кейин кап-катта астрофизика олими ҳам ёмғир физикасини билолмаганини айтади.

Ёмғир нима ўзи? Сувнинг олдин буғга айланиши, кейин атмосферанинг юқори қаватларида совуқ таъсирида қайтадан сувга айланиб ерга тушиши, шундайми? У ҳолда қуйидаги саволларга жавоб берилиши керак бўлади:

1.  Иссиқ ўлкаларда, атмосферанинг уст қаватларида иссиқнинг даражаси 40-60 градусдан пастга тушмайди. У ерларда ёмғир қандай пайдо бўлади-ю, қандай ёғади. (Ёмғир ёғиши учун кристаллашмоғи, яъни нолдан пастга тушмоғи керак).
2.  Сибирнинг минус 60 градусли иқлимида булут нега кезиб юради, у муз парчалари ҳолида ерга қолипдай тарақлаб тушиши керак эмасми?
3.  Умуман, атмосферадаги иссиқ нол даража атрофидадир. Булутлар кўк юзида кезиб тўхтагани ҳолда кўпинча ёмғир юзага келмайди. Бамисоли кунини ва соатини кутаётгандек бир ҳолда бўлади.

Бу саволларнинг жавоби оятда бор: Биз самодан сувни қадар ўлчови (тақдир ўлчови) билан туширдик" дейилади. Кечага қадар "ёмғирни оддий сув буғи ходисаси" деб билган ва оятга лабини бурган мункир (инкорчи)ларнинг лабларини энди илм узиб олса ҳам ҳаққи бор...

Хўш, энг модерн илм ёмғирни нима деб таърифлайди? Астрофизика биз ўртага қўйган саволларимизнинг жавобини тадқиқ қилаётир.

Астрофизика ўз қарашларини шундай якунламоқда. Бу ҳодиса - мағиз (ядро) назарияси масаласидир:

a)  ё космик мағиз фазодаги номаълум чанг зарраларини;
б)  ё сув буғи парвоз этаркан, денгиздан туз кристалларини ҳам кетида судраб олиб юради.

1.  Кўринадики, ёмғир вужудга келиши учун бор ҳисобланган бу кристалл мағизлар назарияси яна илмий мажбурлашдир. Чунки туз молекуласининг буғ билан бирга учиб юриши қийин масала, ундан ташқари учиб юради деб фараз қилинган бу молекула буғ учун стандарт бир миқдорда мағиз ажратиб беролмайди. Космик чанглар ҳам шундай. Ундан ташқари, космик чангларнинг мавжудлиги аниқ бўлган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаса радиоактив алоқа нуқтаи назаридан ҳам юксак миқдорда бўлмоғи керакдир. Яна булар ёмғирнинг вужудга келишига оид астрофизика илмининг бу кунги энг асосий маълумотлари ҳисобланади.

2.  Сув заррачалар жуда соф бўлган тақдирда (булутлар шундайдир) минус 40 даражагача қотмайди (музламайди). Бу – Американинг астрофизика лабораторияларида қатъиян исботланган ҳақиқатдир. Демак, сувнинг қотиши ҳодисаси бошқа, соф сув заррачаларининг қотиши ҳодисаси бошқадир. Шу сабабга кўра, ўта совуқ минтақалар - Сибир ва Аляска осмонларида булутлар бемалол сузиб юраверади.

3.  Сув буғи булут ичидалигида булут олдин томчи мағизлари атрофида томчиларни вужудга келтиради. Бир куб миллиметрда бир миллион томчи мағизи бўлади. Булутнинг жинсига кўра бир куб сантиметрда 50 дан то 500 гача булут томчичаси ва доначаси бордир. Бу назария, яъни Бергерон Финдейсен назарияси ёмғирдан олдин қотиш (музлаш) ҳодисаси бўлади, деган фикрни ўтказмоқда.

4.  Лекин ёмғир томчиларининг идеал бир текисликда ерга тушиши чин маънодаги муҳим ҳодисадир. Агар ўртача катталикдаги ёмғир томчиси булутлар кезиб юрган 1500-3000 метр юксакликдан тушса борми, ерга фавқулодда қаттиқ зарб билан урилган бўларди. Ҳолбуки, ёмғир томчиси булутдан майда заррачалар ҳолида туша бошлаб, ерга яқинлашган сари бир-бирига қўшилиб, катталаша боради. Тамомила ерга яқин келганда парашют очгандай ҳавонинг кўтариш кучига яқин тезликда инади. Зотан, агар ёмғирга бундай бир тақдир ўлчови ато этилмаган бўлсайди, булутдан камида ёнғоқдай-ёнғоқдаи дўл ёққан бўлар эди. Нормал шароитларда на ёмғирнинг жонни яйратиб силашлари, на қорнинг минг бир нақш билан инишлари мумкин эмас.

5.  Ёмғирнинг ташкил топишида ҳам, ёғиш шиддатида ҳам муҳим бир масала электрик кучланиш ҳодисаларидир.

Биологиядан хабарсиз кишилар булутлардаги кучли электр энергиясини сув ва туз молекулаларининг ионлашувига боғлиқ энергиялар деб ҳисоблайдилар.

Ҳолбуки, оятда бу электрик кучланишга оид бир калаванинг учи, яъни далил бор. Кўкдан тушган ўлчовли, тақдир этилган бу сув ўлик шаҳарга жон ато этади. Биз юқорида ҳаёт негизида ётган нарса сув ионлари эканлигини айтган эдик. Жамики жонлиларда сув молекуласининг тез-тез ўзгариб туришга мажбурлиги, ионларнинг, айниқса, ҳидроген ионларининг кучланиши билан яқиндан алоқадордир. Булутдан юзага келувчи ёмғир, хусусан, бу девдай электрик кучланишлар билан шунақангги кучли бир ион хусусиятини қўлга киритадики, ҳақиқатдан тупроққа тушгач, жамики биохимия ҳодисалари дарҳол авж олиб кетади ва ўлик шаҳарга жон ато бўлади.

Мана, оят ёмғирнинг ташкил топишини ҳам ҳикматдан бир қадар ўлчови, деб таърифлайди ва ҳали қанча биофизика сирлари борлигига эътиборни тортади. У қандил доналаридай ёғиши лозим бўла туриб, нақадар мулойим бир катталикка келтириб ўлчаб қўйилганлиги ҳайратланарлидир. Энди ёмғирнинг "Ўлик шаҳарга жон берганлиги" сирига яқинлашайлик: Оят қуруқ тупроқни ўлик шаҳарга қиёслайди. Яъни қуруқ тупроқнинг ўзи жонли эмас, ўлик бир шаҳардир, кўчалари, муассасалари, ташкилотлари, бинолари бўлган, аммо жонсиз бир шаҳардир.

Ёмғир у кентга ёғдими, тамом, у ерда ҳаёт бошланади. Қуруқ тупроқда турғун (статик) бир ҳолга келган қандайдир бир маънода қотириб (музлатиб) қўйилган миллиардларча генетик шифр бор. Бу шифрлар юксак потенциал билан янгиланган сув ионларини топган заҳоти ҳаёт ҳикоясини бошлайдилар.

Оятнинг сўнгги жумласида эса, Ҳақ-Таоло бизнинг маҳшарда тирилишимизни хотирлаётир. Биз бундан кейинги баҳсда бунинг бутун тафсилотларини беришга ҳаракат қиламиз. Бу ерда Аллоҳ сизнинг генетик шифрларингизни ҳам хоҳлаган кунимиз, хоҳлаган онимизда фаолиятга ўтказамиз, амри билан катта илмий ҳақиқатга урғу бераётганини айтиш билан кифояланамиз. Бамисоли қуруқ тупроқда генетик шифрлар бир ўлик шаҳар кўринишида бўлса, сизнинг ҳам ун-урвоқ бўлиб ётган  жасадларингиздан қолиб кетган қанчадан-қанча шифрлар бор.

“Қуръони каримнинг илмий мўжизалари” китобидан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каъбанинг еттита ҳақиқати

2409 08:00 13.02.2020

Қамчиқ довонида йўллар музлаши хавфи маълум қилинди

357 10:22 23.01.2020

Индонезияда сел қурбонларининг сони ортмоқда

250 19:00 03.01.2020

Жакарта масжидлари селда қолганларга ўз эшикларини очди

452 20:00 02.01.2020

Индонезия шаҳарларини сел босди

411 13:30 02.01.2020
« Орқага