Ёмон гумон

19:30 06.02.2019 598

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳнинг ўғли Абдулазиз шундай дейди: "Отам менга: «Эй ўғлим, ҳар қачон бир мусулмондан бирон сўз эшитсанг, ўша сўзни хайрли маънода ишлатишнинг бирор бир имкони бўлса ҳам, ёмон маънога бура кўрма!», деб айтган. (Жавоҳир мин каломис салаф).

Шундай. Мусулмонлар ҳақида ёмон гумонга бормаслик лозим. У сўзми ёки расмми ё бўлмаса бирон бир видеоми аввал аниқ билиб олиб, сўнгра гапирган маъқул. Мабодо шунда ҳам гапирмаса, янада яхши.

Саҳобийлар розияллоҳу анҳум йўллари шундай! Улар бу йўлни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олишган!

Бизга не бўлдики, иттифоқли бўлишга энг лойиқ бўла туриб, парчалашга ҳиссамизни қўшяпмиз?

Аллоҳим бизни ва барча олам мусулмонлари ҳолатини Ўзинг ислоҳ қилгин.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!