«Ёпиб ташлаш керак бу кушхоналарни!»

22:00 12.08.2018 4355

Укам айтиб берганди:

«Дискотекада рақс тушаётсам, устимга кимдир ўзини отди. Нимқоронғида кимлигини англолмай, итариб юбордим. Йиқилиб тушди.

Бирдан атроф қий-чув бўпкетди. Чироқ ёнди ва қарасам, ҳалиги йигит ерда қонга беланиб ётибди. Мениям уст-бошим қон. Кимдир йигитни пичоқлаб, устимга ирғитган.

Бир пасда милиция келди, олиб кетишди. Терговчига бор гапни айтдим. Ишонгандек бўлди.

– Укам, дуо қил, бола тирик қолсин. Ким пичоқлаганини ўша айтиши мумкин. Ўлиб қолса, кетдинг, – деди терговчи.

Йигит тирик қолди.

Эрталабгача милиция пичоқлаган одамни топди. Йигитлар қиз талашиб уришиб кетишган экан.

Алам қиладигани, ўша қизларнинг нархи – икки шиша пиво».

Укам бу воқеани анча вақт ўтиб, дискотекаларга бормай қўйгач айтиб берганди.

Ёпиб ташлаш керак бу кушхоналарни!

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!