Ёш авлод дарсликлар ёрдамида қандай бошқарилмоқда

17:00 20.12.2018 811

Қайта қуриш ва бошқа сиёсий тузумлар ўзгаришини бошидан кечирган катта авлод вакиллари шу даврларда мактабдаги тарих дарсликлари қандай тезлик билан қайта ёзилганини яхши эслаши аниқ. Тарих дарсликлари Октябр тўнтаришидан сўнг ва Сталин кетганидан кейин ҳам, яна кўплаб шунга ўхшаш сиёсий бурилишлар даврида қайта-қайта ёзилаверди. Сизнингча, бу уларнинг сифати ва мазмунини яна-да ошириш мақсадида қилиняптими? Албатта, йўқ.

Тарих дарсликлари кўплаб давлатларда, агар ҳаммасида бўлмаса, ёш авлодда ватанпарварликнинг керакли даражаси, керакли қарашларини шакллантириш учун хизмат қилади.

Кўпинча дарсликлар ёрдами билан давлат тузуми мавжудлигига ёки бошқа машҳур тарихий ходисаларга нисбатан ишончсизликни йўқ қилишга уриниб келишади. Тарих дарсликларини ишлаб чиқишда сиёсий мутахассислар ва элита қатламнинг бошқа вакиллари тез-тез қатнашиб туради. Ҳукумат қанчалик авторитар бўлса, дарсликлар маъно-мазмуни устидан назорат шунчалик кучли бўлади.

Қайси мамлакатда, қайси даврда ва қандай тузумда яшаётганингизнинг аҳамияти йўқ. Дарсликлардаги мана бундай ишлар билан сизни миянгизни ювишга ҳаракат қилишади:

– Сиёсий элита фаолиятига оид фақат ижобий фикрлар

– Ҳаддан зиёд шилқимларча ҳаракатлар ватанпарварлик туйғуси, ўз еридан фахрланиш, тарихий некбинликни дунёга келтиради (фаҳр ва ватанпарварлик – бу жуда яхши сифат, лекин ҳақиқатни холис ёритишга шикаст етказмасагина)

– Ватандошлар хавфсизлигини таъминлай олиш ва мамлакат гуллаб-яшнашига фақат кучли “вертикал” ҳукумат қодир деган ғоялар билан одамлари ўраб-чирмаб ташлаш

Дарсликларга ўқувчиларнинг мустақил хулосалар чиқариш имконияти тавсия этилмайди. “Маълумингизким, якка-ю ягона олий ҳақиқат – мана шу”.

– Мактабларда тарих ўқитиш – бу фақат педагогика масаласи эмас. Гап ёш авлод шуурида дунёнинг қандай қиёфаси шаклланишида кетмоқда. Болаларга танқидий фикрлаш ўрнига, мавзулардаги йил ва атамалар тўхтовсиз ёдлатилади. Мияси “ёт” ғоялардан яхшилаб ювиб тозаланади. Бунга қарши курашишнинг иложи йўқдек – у ёки бу даражада ҳамма даврларда шундай бўлиб келган, барча мамлакатда, ва ёрқин келажакда ҳам шундай бўлади.

Шунчаки, фарзандларимизга шуни ўргатишимиз керакки, мактабдаги тарих фани – бу ҳақиқий тарихдан анча йироқ, кўпинча керакли бурчакка бурилган “тарих”дир.

Фарзандларимизда ҳар қандай ёғилаётган хабарга нисбатан танқидий қарашни тарбиялаш, уларни далилларни солиштиришга ва мустақил тарзда хулоса чиқаришга ўргатишимиз керак.

Манба

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!