Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ёши каттароқлар: Бу одамни ер ҳам қабул қилмаяпти-я, дейишар эди...

7790

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар (69-қисм)

Бир шахсни танир эдим. Ўзи навқирон, данғиллама уйи, қимматбаҳо машинаси ва жуда  катта фойда келтирадиган савдоси бор эди. Аммо унинг ўзи Аллоҳни  сира ҳам танимас, баъзан номашруъ ишлар билан машғул бўлар эди.

Бир кун араб шаҳарларидан бирига бориб, бассейнда роса чўмилди...

Сувда унинг қулоғига инфекция тушиб қулоқ нерв томирига шикаст етказди ва қулоқлари эшитмай қолди.

Қанча даволатмасин тузата олмади.

Айтишларича, уйига кириб ўзини ерга отди, сўнгра "кар бўлиб қолдим",  дея ёш болалардек йиғлай бошлади.

Аллоҳ таоло бундай огоҳ этган:

«Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир». (Буруж, 12).

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Ҳеч жаҳли чиқмайдиган аҳли илм бор.

Бир кун:

– Қандай қилиб шу даражага етгансиз, сира ҳам жаҳлингиз чиқмайди, – дея сўрадик.

У киши:

– Бирон нарсадан жаҳлим чиқишни бошлаган заҳоти,  «Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир» оятини қайта қайта такрорлай бошлайман, – деб жавоб берди.

Аллоҳ ғазаби ўта шиддатли, иқоби ўта қаттиқ бўлишини ёдга олиши ушбу инсоннинг ғазабини сўндириб қўяётган эди...

Умри зулм, бошқаларни уриб пулини олиш билан ўтган одам ўлди. Қабрга олиб бориб лаҳадга туширдик, сиғмади. Қайта чиқарилди. Гўрковлар ҳижолат  бўлиб:

– Домла, бу киши барваста одамлиги учун қабрни узунроқ кавлаган эдик, сиғмаганини қаранг, дейишди.

Яна туширдик, яна тиқилиб қолди, қайта чиқарилди.

– Нима қиляпсизлар ўзи, дедим.

– Ўлчаб яна ковладик, сиғмай қоляпти астағфируллоҳ, дейишди.

Яна қўямиз деган пайт тобут чайқалиб маййит ерга ағдарилди, кафани очилиб кетди..

Ёши каттароқлар бош чайқаб: 

– Ер ҳам қабул қилмаяпти-я, дейишар эди...

Ёшроқ вақтида "Тайсон" деб чақиришадиган бир инсон бор.

Жуда бақувват, унча мунча одамни бир уриб ағдарар эди.

Қанча одам бу одам муштини еган...

Ҳозир бир оёғи оқсаб зўрға юради. Оиласи ҳайдаворган. Ҳеч ким турмайдиган вайронароқ жойда бир ўзи туради....

Тунда масжиддан қайтаётганимда уйга яқин қолганимда бирдан бир кимса ёқамдан олди. Ҳайрон қолдим.

Ҳеч бунақа бўлмаган.

Қараб турди-да:

– Ээ, узр, узр дея нари кетди. Маст одам экан.

Мушоҳада қилиб кўрдим.

Бир кун илгари аёлим жуда жаҳлимни чиқарган, охири ёқасидан олиб, бир урар эдим-у, Аллоҳдан қўрқаман-да, дея чиқиб кетган эканман...

Қишлоқда турар эдик. Ёшроқ чоғларим. Бир кун эшак орқага тортилиб роса қайсарлик қилди. Ёғоч билан бир икки саваладим.

Эртаси куни футбол ўйнаётганимизда жияним оёғимга тепиб синдириб юборай деди. Ҳали ҳалигача оғрийди.

Айтмоқчи бўлганим, қилаётган ишларимизда зулм бўлса, дарров бирон сабаб билан ўзимизга қайтади. Қайтмаса охиратга қолади. Даҳшатлиси ана шу қиёматга қолаётганидир...

Бугун таниш-билишлар, пора-ю бошқалар сабабли ўзгаларга қилган зулмдан қутилиш мумкин. Аммо бу илоҳий даргоҳ интиқомидан қутилиш дегани эмас...

Зўрдан зўр бор, энг зўрдан-да зўрроқлар бор. Уларнинг энг зўри ҳам ўлим фариштаси келганда ғиринг дея олмай жон топширишади..

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Модомики банда ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», деб айтдилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти.

Тавфиқ Аллоҳдандир!

Таржимон ва изоҳлар муаллифи Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда коррупцияни жиловлаш мумкинми?

465 22:05 14.06.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (67-қисм)

274 21:05 14.06.2021

Толиблар Афғонистоннинг яна бир туманини эгаллади

558 20:00 14.06.2021

«Мактабларда исломни ўргата бошласак, бошқа диндагилар эътироз билдириши мумкин»

1447 18:55 14.06.2021

Саудия ҳукуматининг «Ҳаж-2021» мавсуми бўйича қарори юзасидан Диний қўмита баёноти

357 18:12 14.06.2021

Мьянманинг собиқ раҳбари устидан суд бошланди. У мусулмонлар қирғинига кўз юмган эди

421 18:00 14.06.2021
« Орқага