Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ёшлар орасида суиқасд кўпаймоқда

840

Кеча Олий Мажлис юқори палатасининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йиғилишда бир қатор долзарб муаммолар кўтарилди. Жумладан Сенатнинг коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров вояга етмаганлар орасида кузатилган суицидлар ҳақида маълумот берди.

Бу маълумотда ўтган йилда зўравонлик жинояти 49 фоизга, зўрлаш 27 фоизга ўсгани, 2020 йил якунига кўра 526 нафар вояга етмаганлар ўз жонига қасд қилгани ёки шунга уринганини таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан 1134 та жиноят содир этилган.

“Бу даҳшатли ҳодиса бўлиб, ота-оналар фарзандларига 2020 йилда етарли тарбия беришга қодир эмаслигини кўрсатмоқда. Болалар ўзларини ортиқча деб ҳисоблашади ва ўз жонига қасд қилишади”, — деган Наримон Умаров.

Юқоридаги рақамлар инсон қалбини жунбушга келтиради. Негаки ширин жонига ким ҳам қасд қилишни хоҳлайди дейсиз. Лекин бу оламда инсон ҳаётида кутилмаган тўсиқлар дуч келганда, бу тўсиқларни енга олмасдан инсоннинг кўзига  бирдан-бир йўл ўлим орқали қутулиш бўлиб кўринади. Аксинча инсон ўз жонига қасд қилиб бу оламнинг арзимас ташвишидан қутулиши мумкин, бироқ у дунёда абадий қийноқлар исканжасида қолади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимки тоғдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилса, у жаҳаннам оловида абадулабад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жонига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам оловида абадулабад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини темир билан ўлдирса, у қўлида темирини тутиб, жаҳаннам оловида абадулабад у билан ўзини уради” (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

Бугунги замонамизда аксар ҳолларда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш жуда кўп кузатилаётганини юқоридаги рақамлар кўрсатиб турибди.  Агар оилада муҳит яхши бўлмаса, фарзанд ўзига кераклича меҳрни топа олмаса аста-секин яшашга, келажакка бўлган умиди сўниб бораверади ва охир-оқибат ўз жонига қасд қилади. Кўп холларда ўз жонига қасд қилиш сабаблари зўравонликка, қизларнинг номуси топталган ҳолларда кузатилмоқда. Буларнинг барчаси яна бориб тарбияга тақалади. Оила бошлиқлари куну-тун иш деб юрса, айниқса ўзга юртларга ишга кетган ота-оналарнинг фарзандлари қаровсиз ёки кекса инсонлар қўлида қолмоқда. Бугунги ёшлар эса кўп ҳолларда кексаларни ҳурмат қилмайди, уларнинг айтганига кирмайди бунинг оқибатида зўравонлик, жиноят келиб чиқади. Агар биз ёш авлод онгига фақат таълим ва тарбия билан таъсир ўтказмоқчи бўлсак, бунинг бирдан-бир йўли уларга Аллоҳни танитмоқ, бунинг учун эса мактабларда, керак бўлса боғчаларда диний таълимни йўлга қўйиши лозим. Фақат шу йўл билан келажак ёшларини тўғри йўлга солиш мумкин. Инсон қачонки Яратгандан қўрқса шундагина инсонларни ҳурмат қилишни, ҳар бир ишда ҳалоллик билан ёндашишни бошлайди. Инсон ўз жонига қасд қилиши, зўравонлик, жиноят буларнинг барчаси ўзига зулм бўлишини фақат диний таълим орқали тушунтириш мумкин. Маҳаллаларда олиб борилаётган тарғибот ишлари болалар қалбига кириб бориши қийин. Уларнинг қалбига фақат узлуксиз диний таълим орқали йўл топиш мумкин.

 

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сайлов участкаларида намоз ўқиш учун ҳам шароит яратилади

970 20:30 18.10.2021

Кубада ёш болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

398 13:40 07.09.2021

Шавкат Мирзиёев юртимизда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф қилди

866 13:55 06.08.2021

Етмиш саккиз нафар ёшлар давлат ҳисобидан хорижда ўқийди

889 19:40 27.07.2021

Мубашшир Аҳмад: «Юртимиз ёшларига тавсияларим...»

1480 20:15 17.07.2021

«Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ»

1268 16:25 28.06.2021
« Орқага