«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича ўрнатилган тартибга қандай қарайсиз?

11:20 07.06.2019 381

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқаролар, бизнес ҳамжамияти, хориждаги ватандошлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фикрлар ва таклифларини ўрганиш мақсадида Телеграм тармоғида “Жамоатчилик фикри” каналини ишга туширди.

Ушбу канал орқали Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кенг жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикри сўровлари ўтказиб борилади.

Ўтказилаётган сўровларнинг энг долзарбларидан бири шубҳасиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича ўрнатилган тартиб ҳақидаги сўровнома ҳисобланади. Гарчи, авваллари бундай сўровномалар кўплаб ўтказилган бўлса ҳам, ҳеч қандай амалий натижа бермаган. Балки, бу сафар, расмий ташкилотдан чиққан ташаббус инобатга олинар.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига таклиф ва сўровнома мавзулари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган масалаларни телеграмдаги @yuksalishuzb_bot орқали юборишингиз мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!