Таҳлил

“Юксалиш”: ўқувчининг ташқи кўриниши муҳимми ёки таълим сифати?

2114

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлгани учун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мазкур масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фикрича:

“Таълим сифатига, энг аввало, педагог кадрларнинг ва хизмат кўрсатувчи персоналнинг малакаси, ўқув дастурининг самарадорлиги, зарур ресурслар ва керакли моддий-техник база билан таъминланганлиги каби омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу жараёнларга ўқувчининг ташқи кўриниши қандай таъсир ўтказиши мумкин?” – дейилади.

“Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, фарзандларни вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга ота-оналар мажбурдирлар, таълим муассасалари эмас.”

“... Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 17 февраль куни ўтказилган йиғилишда ҳам тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлиги алоҳида таъкидланган эди. Масалан, ўқув марказларидаги ўқитиш жараёни фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зиён етказмаса-да, лицензияланади.”

“Нодавлат таълим муассасалари ўқувчиларининг ташқи кўринишига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади. Улар ўзлари истаганича кийиниш ҳуқуқига эгадирлар, албатта, умумий қабул қилинган ахлоқий меъёрлар доирасида.”

“ ... Ўқувчига илм ўргатиш, уни мавзуга қизиқтириш ўрнига ўқитувчилар чизғич билан юриб, этак ва шимларнинг узунлигини ўлчайдиларми? Болаларни танлаш имкониятидан ва ўзини ифода этиш имкониятидан маҳрум этиш орқали уларнинг руҳиятига зарар этказиб қўйиш ва умуман таълим тизимига нисбатан нафрат уйғотиш мумкин. Талабанинг ташқи кўринишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қанчалик тўғри?” 

“Ҳужжатнинг ўзида бир қатор номувофиқликлар мавжуд. Масалан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий эканлиги қайд этилган. Нима сабабдан 2020 йил 22 феврал куни эълон қилинган лойиҳада аллақачон якунланган 2018/2019 ўқув йилини кўрсатилмоқда?” – деб ўз эътирозини билдиради “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

749 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1042 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

410 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

222 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

906 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

853 16:30 04.04.2020
« Орқага