Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

1169

Мамлакатимизда транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари юқори эканлиги, йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётганлиги, оқибатда кўплаб инсонларнинг тан жароҳат олиши, энг ачинарлиси, инсонларнинг бевақт вафот этаётганлиги ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Шу сабаб Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.

Алоҳида эътибор, йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар – йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чоррахалар ва бошқаларга қаратилиб, уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилиши белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

30 йиллик ҳамкорлик самараси

168 09:02 01.10.2022

Ўзбекистон яна бир индексда юқорилади

353 14:45 30.09.2022

Тошкент кўчаларида ҳаракат тезлиги камайтирилади

339 09:20 30.09.2022

Украина бу‌йича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

1552 07:54 30.09.2022

Германияда ўзбекча китоб 

232 18:30 29.09.2022

ЕОИИ ва Ўзбекистон: Ташкилотга аъзо бўлиш биз учун манфаатлими?

618 17:20 29.09.2022
« Орқага