Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб...(12-қисм)

574

Қурайш улуғларидан уч киши Каъбаи муаззама ҳовлисида ўтирар эди. Билолнинг оёқлари билан санамларни топташи ва баҳорнинг муаттар бўйи каби овозини Макка уфқларига баралла қўйиб юбориб азон айтиши уларнинг ичини ёндирар эди. Қурайшнинг уч улуғлари Абу Суфён, Аттоб ибн Усайд ва Хорис ибн Хишом эдилар. 

Азон айтаётган Билол розияллоҳу анҳуга қараб Аттоб ибн Усайд шундай деди:

«Аллоҳ Усайдга икром қилган экан, шу кунларни кўрмай кетди. Эшитганда эди, жуда ғазабланган бўлар эди».

Хорис ибн Хишом айтдики: “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммадни ҳақ деб билганимда, мен унга эргашар эдим“. 

Абу Суфён уларнинг гапини давом эттириб: “Мен ҳеч нарса демайман. Мана бу тош ҳам ўша гапни олиб боради”, — деди. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани тарк этганларидан сўнг, бир чеккада ўтиган қурайшликларни кўриб қолдилар ва лаҳзада уларнинг юзидагини ўқидилар. Аллоҳнинг нури билан чарақлаган, ғалаба хурсандчилиги билан нурланган муборак кўзларини уларга қарата: «Сизлар нима ҳақида гаплашганингизни биламан!» — дедилар. 

Сўнгра ҳалиги мушриклар ҳайратланиб айдики: “Сиз Аллоҳнинг расули эканлигингизга гувоҳлик берамиз. Аллоҳга қасамки, сиз ҳабар бераётган ўртамиздаги гапларни бошқа бирор одам эшитмаган эди“.  

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кириб келганларидаги биринчи қилган хитоблар уларнинг қалбида янгради. 

У зот нима деган эдилар? 

«Эй Қурайш жамоаси! Албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизлардан жоҳилиятнинг кибрини, ота-боболар билан фахрланишни кетказди. Инсониятнинг барчаси ҳазрати Одамдан тарқалган. Ҳазрати Одам эса тупроқдан яралганлар»

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшадилар ва жуда кўп воқеа-ҳодисаларга гувоҳи бўлдилар. Намозга азон айтиб, ўзларнини жоҳилият зулматдан иймон нурга, қулликдан ҳурликка олиб чиқарган буюк динни ҳимоя қилар эдилар. 

Исломнинг шаъни юксалди. У билан бирга мусулмонларнинг ҳам мавқе-мартабалари кўтарилди. Ҳар бир ўтган кун Билолнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларига яқинлигини шу қадар зиёдалаштирдики, уни “жаннат аҳлидан бўлган киши“  деб тавсифладилар. Лекин Билол одатдагидай камтар, сертавозеъ ҳолида қолдилар. Ўзларини “кечагина қул бўлган киши“ деб ҳисоблардилар.

Бир куни ўзлари ва иниларига совчи бўлиб бордилар. Қизларнинг отасига: «Мен Билолман, бу эса иним. Ҳабашистондан бўлган икки қулмиз. Биз залолатда эдик. Аллоҳ таоло бизни ҳидоят қилди. Қул эдик, Аллоҳ бизни қулликдан озод қилди. Агар қизларингизни берсангиз, Аллогҳа ҳамдлар бўлсин! Агар хоҳламасангиз, Аллоҳ буюкдир!» — дедилар. 

Кунлар ўтди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан Рафиқул Аълога риҳлат қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишларини давом эттириш учу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу тайинландилар. 

Билол розияллоҳу анҳу халифалари ҳузурига бориб:  

«Эй Расуллулоҳнинг халифаси, мен инсонларни урушга даъват қиляпман, нега мен улар билан бирга кетмаяпман», — дедилар. 

Абу Бакр:

“Нима хоҳлайсан, эй Билол? — деб сўрадилар. 

Билол розияллоҳу анҳу:

«Мен ҳам Шомга борсам, мўмин-мусулмонлар билан бирга жанг қилсам дейман», — деди у. 

Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

«Ундай бўлса ким бизга азон айтиб беради?» — дедилар. 

Билол розияллоҳу анҳу кўзлари ёшга тўлиб: 

«Мен Расулуллоҳдан кейин ҳеч кимга азон айтиб бера олмайман!» — дедилар. 

Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

“Қолиб, бизга азон айтиб тургин, эй Билол”, — дедилар. 

Шунда Билол розияллоҳу анҳу:

«Мени бир пайтлар сизга хизмат қилишим учун сотиб олган бўлсангиз, хизматингизда бўлай. Лекин мени Аллоҳ учун сотиб олиб, озод қилган бўлсангиз Шомга кетишимга изн беринг», — дедилар. 

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу жавоб қилиб:

«Сени Аллоҳ учун озод қилганман, эй Билол!» — дедилар. 

 Баъзи ривоятларга кўра Билол розияллоҳу анҳу ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг тилакларини қабул қилдилар ва Мадинада қолган деган тахмин бўлса, бошқа бир ривоятда эса кейинги халифа Умар розияллоҳу анҳудан изн сўраб, Шомга чиқиб кетган деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

(давоми бор) (биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм) (бешинчи қисм) (олтинчи қисм) (еттинчи қисм) (саккизинчи қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм)

Диёра Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эмланишга чақирди

118 23:45 23.07.2021

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

95 23:10 23.07.2021

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

393 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

438 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

289 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

601 19:20 23.07.2021
« Орқага