Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб... (13-қисм)

467

Билол розияллоҳу анҳу

Билол розияллоҳу анҳунинг азонлари бошқа янграмади. Сабаби шуки, азон айтарканлар: “Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ“ жумласига келганида хотиралардан қийналиб, овози бўғилиб қолар, сўнгра давом эттираман, деганларида эса, ўзларини кўз ёшлардан тия олмас эдилар.   

Ривоят қилишларича, ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу сўнгги марта ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Шомни зиёрат қилган кунлари азон айтганлар.  Мусулмонлар Билол розияллоҳу анҳуни бир мартагина намозларига азон айтиб беришига кўндириш учун мўминлар амиридан сўрашибди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан Билолни ёнларига чорладилар. Намоз вақти кирганида ундан азон айтиб беришини илтимос қилдилар.  Билол розияллоҳу анҳу  мезанага (азон айтиладиган тепалик) кўтарилдилар ва азон айтдилар... Улар азон айтар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган саҳобаи икромлар йиғлаб юборишди. Йиғлаганларида ҳам олдин ҳеч қачон кўрилмаганидек қаттиқ кўзёш тўкишди. Энг қаттиқ йиғлаган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан бўлди...

Яна бир ривоятда келтирилишича, Билол розияллоҳу анҳу Шом ўлкасида бўлганларида бир куни туш кўрадилар. Тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу қанчалик жафо биздан узоқлашиш, эй Билол!” деганларида уйқуларидан уйғониб соғинч азобида йиғлаб юбордилар. Сўнгра Мадинаи Мунавварага қараб йўлга тушдилар. Мадинага келдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилдилар. У зотни эслаб йиғладилар. Мадинага келганларида халифа Умар розияллоҳу анҳу яна бир бор азой айтиб беришларини илтимос қилдилар.  У зот азон айтар эканлар бутун Мадина аҳли йиғлади. 

Бугун инсониятнинг буюги бўлган, иймонида собит турган, иймон-эътиқот ҳимоясида бўлган зот ҳазрати Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳунинг муборак жасадлари Дамашқ шаҳрига дафн қилинган. 

Ҳазрати Билол буюк бир мужда билан шарафланган зотдир.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида бирининг оёқ овозини эшитдилар ва Жаброил алайҳиссаломдан: «Кимнинг қадaм товуши?» деб сўраганларида: “Саҳобаларингиздан бири Билолники“, деб жавоб берди. Мерож воқеасидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга «Эй Билол, мен Аршда қадам товушларигни эшитдим. Қандай амалинг борки бу мақомга эришдинг?» деганларида Билол розияллоҳу анҳу: «Мен таҳорат қилганимдан сўнг, икки ракат таҳорат шукрига ният қилиб, намоз ўқийман», деб жавоб бердилар. 

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон қилиб яратгани, таҳорат қила олишдек имконни бергани, бу – Ислом неъматидир. Қиссамизнинг аввалида зикр қилганимиздек, Билол розияллоҳу анҳу ҳабаш бўлган қуллардан бири, ҳеч қандай инсоний ҳақ-ҳуқуқи бўлмаган қул эдилар. Аммо Аллоҳ таоло у зотга иймон-ислом неъматини ато этди.

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ниҳоятда муборак эди, ҳар бир лаҳзаси Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати ва итоатида кечди ҳамда дини Исломнинг ривожи учун сарфланди. Бундай бир ихлос ва жонкуярлик уни шундай улуғ мақомга етказдики, у мақомга дунёнинг манаман деган подшолари ҳам етолмаган, етолмайди ҳам.

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм) (4-қисм) (5-қисм) (6-қисм) (7-қисм) (8-қисм) (9-қисм) (10-қисм) (11-қисм) (12-қисм) (13-қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эмланишга чақирди

121 23:45 23.07.2021

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

96 23:10 23.07.2021

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

397 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

438 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

291 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

601 19:20 23.07.2021
« Орқага