Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб...(еттинчи қисм)

482

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу 

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу эришган мақому мартабалари тарози устида ҳеч қандай ҳисоб-китоб бўлмайди. Келиб чиқишлари оддийгина қулнинг фарзанди бўлган Билол розияллоҳу анҳудек қурайш аҳлига бегона, қурайш уруғидан бўлмаган, суянадиган, куч-қуввати, қудрати бўлмаган, ўзларининг ҳаётларидан ҳеч нарсага эган бўлмаган, ҳаттоки ўзларинг нафисига ҳам эга бўлмаган зот эдилар. Уларни қул сифатида сотиб олган хожасининг буюрган ишларини қилиб, чорва молларига қараб юрадиган қул эдилар, холос. Одамлар: “Бу қул ҳеч нарсага қодир эмас“, - деб ўйлашганларида у зот Ислом динига иймон келтирдилар ва мусулмон бўлдилар. Яна улар мусулмон бўлиш билан бирга Пайғамбаримиз алаҳиссаломнинг муаззинлари бўлишлик бахтига ҳам эришадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган, қурайшнинг улуғларидан бўлган катта-катта кишилар, замони саодатнинг “Муаззин“и бўлишликни орзу қилишган. 

Тарихга назар ташласак, қанчадан-қанча кишилар ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу эришган шуҳратнинг баъзисига ҳам эриша олмадилар. Бу шуҳрат Билол розияллоҳу анҳуга насиб қилди. Исломдан аввал қул бўлиб ёруғ дунёга келганликлари, оналарининг чўри бўлганликлари мана шундай юксак мақомга эришишлари учун ҳеч қандай тўсиқ бўла олмади. Бундай мақому мартабаларга эга бўлишларини ҳеч ким ўйламаган, ҳеч ким кутмаган, ҳаттоки хаёлига ҳам келтирмаган эди.  

Исломнинг ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг аввалги муаззинлари бўлдилар. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламга эргашган, мусулмон бўлган, келиб чиқиши Қурайшнинг улуғларидан бўлган ҳар қандан мўмин-мусулмонлар, саҳобаи икромлар бу бахтни орзу қилар эдилар. Бу бахтга айтиб ўтганимиздек, ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу эришдилар.    

Мадинаи мукарраманинг Бани Жумаҳ қабиласига қул бўлиш тақдирларига битилган эди. У зот ҳақиқий қулнинг яшашида яшар, ҳар бир кунлари бир биридан фарқ қилмайдиган қуруқ кунлар билан ўтар эди. Эрталаридан ҳеч қандай умидлари йўқ эди. Кунлар келиб қурайшликлардан, Маккага келган муҳожирлардан, хожаси Умайя ибн Халафдан Пайғамбар қилиб юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини эшита бошлади. Одатда Умайя Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларида ёмонликка, адоватга тўлиб тошган бўҳтонлар билан ҳақоратлар эди. Аммо Билол розияллоҳу анҳу Умайянинг гаплари орасидан улар ҳақидаги бир сифат қулоқларига чалинади. Билол розияллоҳу анҳу учун Умайя гўёки янги дин ҳақида сифатлар эди. Билол розияллоҳу анҳу  янги диннинг қанчалик ростлигини ҳис қилар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган таҳдидларга қарамай, у зотнинг шарафларига, сидқларига, омонатдорликларига бўлган эътирофлари Билол розияллоҳу анҳунинг қулоқларига чалинар эди. Умайя ибн Халаф ва бошқа мушриклар бу диндан ажабланишар эди. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ёлғон гапирмаганликларини, мажнун ва сеҳргар бўлмаганликларини билишса ҳам, шу каби салбий сифатлари бўлмаса ҳам, асоссиз бўҳтонлар қилишар эди. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларида: “Уни ёлғончи, сеҳргар, мажнун деймиз. Унинг динига кирмоқчи бўлганларни эса йўлини тўсамиз“, - дер эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалик ростгўйликларини билишса ҳам, туҳмат қилишда давом этишар эди. 

(давоми бор) 

(биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм) (бешинчи қисм) (олтинчи қисм) (еттинчи қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

458 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

351 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

237 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

982 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

182 15:44 27.01.2021
« Орқага