Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

«Йўлчи юлдузларга эргашиб...» (иккинчи қисм)

838

Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳнинг тафсирларида келтирилган ҳадиси шарифда: «Албатта, саҳобаларим йўлчи юлдуз кабидирлар, бас, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз» деб марҳамат қилинган.

Ислом йўлида моли ва жони ила жидду жаҳд қилган, Набий алайҳиссалом ёнларида юриб, динга қувват бўлган саҳоба розияллоҳу анҳум ажмаъийнларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш, улардан ибрат олиш, улар каби комил инсон бўлиш йўлидаги дастлабки қадамдир.

Замонамизнинг таниқли уламоси Билолхон домла Баҳодирхон ўғли ҳафизаҳуллоҳнинг навбатдаги суҳбатлари айнан саҳобаларнинг нурли йўллари, ибратли ҳаётлари ҳақида бўлади.

Мусъаб ибн Умайр

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам байроқни Мусъаб ибн Умайрга бердилар. Сўнгра эллик нафардан иборат камончилар гуруҳини мусулмонларни ҳимоя қилишлари учун тоғнинг юқорисида туришларини тайинладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қандай ҳолатда бўлса ҳам жойингиздан жилманг» деган амрларини унутиб, унга амал қилмай, уруш майдонига тушиб келадилар. Афсуски, уларнинг бу ҳаракати, мусулмонларнинг Уҳуд жангидаги ғалабасини мағлубиятга айлантирди. Мусъаб розияллоҳу анҳу эса байроқни кўтариб олган эдилар. Макка мушриклари фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қасди борлигини англаб, байроқни кўтарган ҳолатда душманларни ўзларига жалб қилмоқчи бўлдилар. Сабаби улар Пайғамбаримизга шикаст етказишини истамас эдилар. Мусъаб розияллоҳу анҳу байроқни баланд кўтардилар. Ибн Саъднинг оталаридан ривоят қилинади: «Уҳуд куни Мусъаб ибн Умайр байроқни ўз қўлига олди. Мусулмонлар тарқалишиб кетганда ҳам, Мусъаб жойида собит тураверди.»  Мушрикларнинг отлиқларидан бўлган ибн Қомийя унга ҳужум қилиб, қиличи билан ўнг қўлларини узиб туширди. Мусъаб эса байроқни чап қўлларига олдилар. Сўнгра бояги мушрик унга яна бир бор ҳужум қилиб, чап қўлларини ҳам кесиб ташлади. Икки қўлларининг тирсагидан тепа қисми қолган Мусъаб, ўша кесик қўллари билан байроқни кўксиларига сиқиб кўтаришда давом этдилар. Ҳалиги мушрик Мусъабга учинчи бор ташланиб, кўксиларга найза санчди...  Мусъаб розияллоҳу анҳу байроқ билан бирга йиқилдилар.

Фидоийлик ва иймон жангида буюк жасорат кўрсатганларидан сўнг ерга йиқилдилар. Оша пайтда Мусъаб ибн Умайр шундай гумонда эдилар: “Агар мен йиқилиб қоладиган бўлсам, мудофаачиларсиз қолган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни мушриклар қатл қилишлари учун йўл очилади. Ўша ҳолатда ҳам мен тўсиб турай, Пайғамбаримизни мен мудофаа қилиб турай“.- деб, қаттиқ хавфсираган эдилар. 

Расулуллоҳга бўлган муҳаббатининг чексизлигидан ва у Зотга етиши мумкин бўлган ҳавфлардан қўрқиб, қўлини узиб ташлаётган қилич зарбасидан сўнг, ўзини тинчлантириб, «Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбардир. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган» дерди. Бу билан Мусъаб Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳнинг элчиси ва албатта, Аллоҳ Таъло ўз элчисини ёрдамсиз қўймайди, деб ўзларини юпатмоқчи бўлдилар. Бу ояти каримани аввали, ана ўша пайтидаги Мусъабул Xойр розияллоҳу анҳу ҳар бир қилич келиб қўлларини узганда такрорлаган сўзлари эди. Уларнинг вафотларидан кейин оят бўлиб нозил бўлди. Мусъаб ибн Умайр шаҳидлик мақомига ҳам эришдилар. 

Узоқ давом этган жанг тугаганидан сўнг, Мусъаб ибн Умайрнинг жасадлари покиза қонларига бўялган юзларини тупроққа буркаган ҳолда топилдилар. Гўё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиши мумкин бўлган ёмонликни кўриб қолишдан қўрқиб, юзларини тупроққа буркаб ётар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар жанг майдонида қурбон бўлиб ётган Мусъаб ибн Умайрнинг жасадлари тепасида қаттиқ кўз ёшлар тўкилди.

Ҳабоб ибн Арт айтадиларки: “Аллоҳ йўлида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳижрат қилдик. Бизнинг ажрларимиз Аллоҳ таолога вожиб  бўлди. Бизларнинг ичимизда ажр-мукофоти охиратда қолганлар бўлди. Мусъаб ибн Умайр анаўшалардан эди“.-дедилар. Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Уҳуд жангги куни шаҳид бўлдилар. Ҳатто уларнинг муборак жасадларини ўрашга эски бир матодан ўзга нарса топа олишмади. Агар ўш мато билан бошларини ёпсалар, оёқлари очилиб қолар, аксинча оёқларини ёпганларида эса муборак бошлари очилиб қолар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Бу мато билан бош томонини ёпинглар, икки оёғини эса, шох-шаббалар билан беркитинг»,  дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида  аъзолари мушриклар томонидан кесиб ташланиб ўлдирилган амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳу учун қаттиқ алам ва изтиробда бўлишларига қарамай, Мусъабнинг жасади устида узоқ кўз ёш тўкдилар. Жанг майдони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари ва дўстларининг жасади билан тўла бўлишига қарамай, Пайғамбарбаримиз алайҳиссалом  айнан ўзларининг энг биринчи элчилари Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг жасади тепасида туриб, муборак кўзлари жиққа ёшга тўлган ҳолда дедилар: «Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ кишилар бордир».

Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусъаб кафанланган бу кийимга назар ташлаб: «Эй Мусъаб, мен сизни Маккада ҳаммадан кўра гўзалроқ кийиниб юрадиган, сочларини чиройли қилиб оладиган бошқа одамни кўрмаган эдим. Энди эса сизнинг сочларингиз тўзиган ҳолда бу эски кийимдасиз?!» дедилар. Жанг майдонида назар ташлаб, мўмин-мусулмонларга қарата Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтдилар: «Албатта, Расулуллоҳ қиёмат куни сизларни Аллоҳнинг ҳузурида шаҳид эканлигингизга гувоҳлик беради».

Сўнгра атрофларидаги тирик қолган ашобларига юзланиб дедилар: «Эй инсонлар, буларнинг қабрларини зиёрат қилинг ва уларга салом беринг. Менинг жоним ва нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, қиёмат кунигача Уҳуд жангида шаҳид бўлганларга бирор бир салом бергувчи уларга салом брсалар, магарам улар алик жавобини олгайдирлар». Шаҳид кетганлар то қиёматгача Аллоҳнинг ҳузурида абадий тирик бўлгайлар. 

Хулоса қилиб айтганда Уҳуд жангида ҳалок бўлган шаҳидларнинг бирлари бўлган Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг мақоми, мартабалари ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб бердилар. Аллоҳ таоло барчамизга мана шундай саҳобаларнинг қиссаларидан озимизга ибрат олишликни, уларнинг йўлларидан боришликни, Пайğамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ уммат бўлишликни, Аллоҳга ҳақиқий қул бўлишликни насиб қилсин. Аллоҳ таолонинг  хоҳиш-иродаси, куч-қудрати билан Ислом дини қанчалик меҳнат-машаққат билан ер юзига тарқалгани, бу йўлда қанчадан-қанча инсонлар ўз жонларини фидо қилганликларини, бу динни тарқатиш осонлик билан бўлмагани маълум. Бугунги кундаги шу неъмат билан Аллоҳ таоло икром қилган Ислом динидек неъматнинг қадрига етмоғлигимиз, мана шундай тинч ва осойишта юртларда яшаётганлигимиз учун Аллоҳ таолога ҳаму санолар айтамиз.

Бу қиссалардан етарлича ўзимизга ибрат олишлигимизни Аллоҳ таоло барчамизга муваффақ ва муяссар айласин.

(давоми бор) (биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар

1473 22:35 18.07.2021

Шариатские стандарты по Исламским финансам

403 17:00 17.07.2021

Атеистларни Исломга қандай даъват қилишимиз керак?

616 18:00 15.07.2021

Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими

2715 17:55 16.06.2021

Бугун дин арзон нархда сотилмоқда...

2100 12:24 15.06.2021

Илк япон мусулмони – Абдулҳаким Ямада

2173 07:55 13.06.2021
« Орқага