Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

«Йўлчи юлдузларга эргашиб...» (тўртинчи қисм)

629

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу қиссалари 

Аллоҳ динининг мудофааси, Ислом пойтахти Мадина-и мунавваранинг мудофааси, юрт мудофааси учун иттифоқ бўлдилар. Жуда катта ададда бўлган душманга қарши қандай ва қайси йўл билан мудофаа қилишларини ўйлашди. Шунда бўйлари узун, сочлари қалин бир йигит келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни яхши кўрар эдилар. Бу зот Салмон Форсий розияллоҳу анҳу эди. Салмон розияллоҳу анҳу тепаликдан туриб Мадина-и мунавварага назар ташладилар. Қарасалар, Мадинанинг атрофи тоғлар билан ўралган, аммо бир очиқ жойи бор эди. Душман ана шу жойдан енгиллик билан шаҳарга бостириб кириши мумкин экан. 

Салмон Форсий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одиларига бориб, араблар билмайдиган, эшитмаган, янги мудофаа йўлини айтдилар. Унга кўра, шаҳарнинг очиқ жойига ҳандақ қазишлари ва унинг ёрдамида шаҳарни душмандан мудофаа қилишлари керак эди. Аллоҳ таолонинг ўзи билгувчидир, агар мана шундай пайтда Салмон розияллоҳу анҳу бўлмаганида, мушрикларнинг йўлини тўсмаганларида мусулмонларнинг тақдири нима билан якун топган бўлар эди... 

Мушриклар келиб очиқ жойдан Мадинага бостириб кирамиз деганда, қаршисида катта ҳандақ қазиб қўйилган эди. Ҳандақдан ўтадиган бўлсалар, уларни ҳалокат кутар ва мусулмонларга ўлжа бўлар эди. Бу каби мудофаа усули мушрикларни ҳайрон қолдирди. Душман нима қиларини билмай чодир ўрнатиб кутишга қарор қилишди. Аллоҳ таоло бир куни уларнинг устига қаттиқ бўронни, шамолни юборди. Ҳаттоки шамол чодирларни учирибгина қолмай, уларни ваҳимага ҳам солиб қўйди. Аллоҳ таоло ўз  марҳамати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва азҳоби икромларга ёрдам сифатида душманларга мана шундай қўрқинчли довулни, шамолни юборди. Абу Суфён ўз қўшинига ортга қайтишга буйруқ берди. Умидлари пучга чиққан ҳолатда ортга чекиндилар. 

Ҳандақ қазиш вақтида Салмон розияллоҳу анҳу ҳам мусулмонлар билан бирга ҳандақ қазир эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мусулмонлар билан биргаликда ҳандақ қазишда давом этар эдилар. Салмон розияллоҳу анҳу биродарлари билан ҳандақ қазилаётганда ниҳоятда катта бир харсангтошга дуч келдилар. Салмон розияллоҳу анҳу бақувват бўлиб, тошга урган ҳар бир зарбаларида уни жойидан кўчириб, парча-парча қилиб юборишларига қарамай, ушбу тошнинг олдида ожиз эдилар. Атрофдаги биродарлари билан биргаликда тошни парчалаб жойидан олиб қўймоқчи ҳам бўлди, аммо унинг имкони бўлмади. Салмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг олдиларига бориб, бўлган воқеани айтиб бердилар: “Эй Аллоҳнинг расули, ҳандақнинг йўналишини ўзгартирсак, улкан тошга дуч келдик, қанча уринмайлик, уни бўлаклашга кучимиз етмаяпти”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен ҳам уриниб кўрай-чи», – деб Салмон билан биргаликда ўша жойга бордилар. Азҳобаларга айтдиларки: «Сал узоқроқ туринглар. Токи тошнинг парчалари сизларга тегмасин». Аллоҳнинг номини айтиб, муборак икки қўлларини кўтариб, керка (қазиш асбоби)ни қаттиқ ушлаган ҳолда куч билан тошга урдилар. Шу пайт тош ёрилди ва ёриқлари орасидан нур чиқди. Гўёки бу ёруғ бутун Мадинаи мунавваранинг атрофини ёритди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилиб: “Аллоҳу акбар! Менга Форс мамлакатининг калити берилди! Ҳайранинг қасирлар ва Кисро шаҳарларини ёроришганини кўрдим! Албатта, умматим уларнинг устидан ғолиб бўлади!” – дедилар.

Сўнгра иккинчи бор тошга зарба бердилар, яна ёриқлар орасидан нур чиқиб ҳамма ерни ёритиб юборди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳлил қилиб: «Ла илаҳа иллолоҳу валлоҳу акбар! Менга Рум мамлакатининг калити берилди. Унинг қизил қасирлари нур сочаяпти. Албатта, умматим ўша қасирларнинг тепасида ғолиб бўлгувчилардир», -дедилар.

Сўнгра учунчи зарбани бердилар ва тош парча парча бўлиб кетди. Юқоридаги ҳолат яна такрорланди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар таҳлил айтдилар. Кейин эса жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Шом (Сурия), Сано ва бутун Яманнинг, бутун ер куррасининг қасирлари тепасида тез кунда Исломнинг байроғи ҳилпираб туришини кўраётганликларини айтдилар. Мусулмонлар эса буюк иймон билан ҳайқирдилар: “Буни Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бизга ваъда қилди ва улар рост сўздир!”

Мана шундай вазиятда ҳандақ қазишни маслаҳат берган зот Салмон Форсий розияллоҳу анҳудир. Бу билан бирга келажакдаги ғайб сирларни очишга кўмаклашган бу тошнинг соҳиби ҳам эдилар. Расулуллоҳнинг зарбаларидан чиқаётган нурни кўрар ва башоратларни эшитиб турар эдилар. Аллоҳ таоло у зотга умр берди ва бу башоратларнинг рўёбга чиқиб, ҳақиқатга айланганининг ҳам гувоҳи бўлдилар. Форс ва Рум шаҳарларини фатҳ бўлганини ўз кўзлари билан кўрдилар. Сано, Сурия, Миср ва Ироқ қасирларини кўрдилар. Ҳаттоки ер юзининг барча тарафларини кезиб, миноралардан яхшилик ва ҳидоят нурлари тарқалаётган азоннинг овозини ўз қулоқлари билан эшитдилар. 

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Мадинадаги ҳовлиларининг олдидаги дарахт соясида ўтирган ҳолда атрофдаги саҳбатдошларига ҳақиқат динини излаш йўлида бошидан кечирган воқеаларини ҳикоя қилиб берар эдилар. Яъни ҳақиқатни излаб, ўз қавмининг динини мажусийликни (оташпарастлик) тарк этиб, насронийликка, насронийликдан сўнгра Ислом динига ўтганликлари, қандай қилиб оталарининг ҳузуридаги фаровон ҳаётни тарк этиб, ўзларини муҳтожлик қучоғига ташлаганлари ҳақида сўзлаб берар эдилар. Ҳақиқатни излаш йўлида қандай қилиб қул бозорида сотилдилар? Қандай қилиб Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассалам билан учрашиб, у зотга иймон кертирдилар?

Келинг, эй дўстларим, у кишининг улуғ мажлисларига биз ҳам қулоқ тутайлик, биз ҳам тинглайлик.

“Мен Исфаҳонлик бир киши эдим. Отам Исфаҳон қишлоғининг кўзга кўринган оқсоқоллардан эди. Отам мени ниҳоятда яхши кўрар, жеч қачон ёлғиз ташлаб кетмас эди. Мен мажусийлик динига этиқод қилар эдим. Ҳатто мен ўша динда муқаддас деб билган оловга қарар ва ўчиб қолишига ҳеч йўл қўймас эдим. Доим ёндириб турар эдим. Бир куни отам мени иш билан бир жойга юбордилар. Кетаётганимда катта бир ибодатхонага  кўзим тушди. Уларнинг ибодат қилаётганликлари қулоғимга чалинди. Мен уалрга қараб турдим ва уларнинг қилаётган ибодатлери мени ўзига тортди, ажаблантирди. Ўзимга ўзим айтдим: “Албатта уларнинг дини бизникидан яхшироқ”.  Мен ўша жойдан жилмай қараб турдим, ҳатто қуёш ҳам ботиб қолган экан. Отам юборган жойга бора олмадим. Отам хавотир олиб ортимдан одам жўнатмагунча уйга қайтмадим. Кетар чоғимда улардан: «Динингизнинг асоси қаерда? Қандай дин ўзи?» деб сўраганимда, насронийлар «Шом шаҳрида» -деб жавоб беришди...

(давоми бор) (биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

24 23:10 23.07.2021

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

291 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

358 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

234 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

545 19:20 23.07.2021

Ўзбекистонда йигирма бир миллион кишини эмлаш режалаштирилган

366 18:25 23.07.2021
« Орқага