Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб... (ўнинчи қисм)

348

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазотининг шиори “Аҳад! Аҳад! бўлишини буюрганлар. Мана шу ғазотда Қурайш ўзининг энг ишончли одамларни жангга олиб келган, қавмнинг барча улуғлари уруш майдонига чиққан эди. Билол розияллоҳу анҳуга хожа бўлган, уни азоблаган Умайя ибн Халаф урушда қатнашмоқчи эмас эди. Аммо кўпчиликнинг ичида ўтирган Умайяга дўсти Уқба ибн Абу Муайт:

«Эй Умайя, сен мана бу билан сочингни ўриб ол. Сен аёллар каби қўрқоқсан, қўрқоқлигинг сабабли жангга чиқмаяпсан!» деб қавмининг ичида беобрў қилди. 

Умайя эса унга ғазабланиб:

“Аллоҳ сени хорласин” – дея дуоибад қилди. Сўнгра урушга чиқишдан бошқа иложи қолмай, жангчилар сафига қўшилди. 

Тақдирга қаранг, Уқба ибн Абу Муайт дўсти Умайяни Билол ва шу бошқа ожиз қуларни азоблашга ундаган киши эди. Мана бугун эса, Уқба ибн абу Муайт дўсти Умайяни бадр ғазотига чиқишликка ундаяпти. Бу уруш ҳам Умайяни, ҳам Уқба ибн Абу Муайтнинг ҳалоки эди. Агар дўсти таъна-маломатлар қилмаганида Умайя бу жангга чиқмаган бўлар эди. Лекин Аллоҳ таоло амрини охиригача етказгувчидир. Умайяни урушга юборди. Ахир, у билан Аллоҳ таолонинг бандаларидан бири бўлган Билол розияллоҳу анҳунинг битиши керак бўлган ҳисоб-китоби бор эди. Буни битиришнинг вақти келди. Қаҳҳор зот ўлмайди. Унинг ҳукми адолатли, ҳеч бир зулм жавобсиз қолмайди. 

Мўминларни азоблашга тезлатган Уқбанинг ўзи Умайяни ўлимга олиб бораётган эди. Унинг ҳалокати кимнинг қўли билан амалга ошади? Билол розияллоҳу анҳунинг қўллари билан, албатта! Бир пайтлар Умайя қўлларига осган занжирлар, унинг азоблар билан оғритган қўллари билан. Бадр ғазотида мўмин-мусулмонларни азоблаган, хорлаган Қурайш жаллодини учратиб турибди. 

Икки томон ўртасида жанг бўлаётганда мусулмонлар “Аҳад! Аҳад!” шиори остида майдонда жанг қилишар эди. Умайянинг юраги қинидан чиқиб кетай дерди. Кечагина бир қул қийноқ ва таҳдид остида такрорлаган ушбу сўз бугун бутун бир диннинг, янги бир умматнинг шиорига айланиб улгурган эди! Шунчалик шиддат, шунча катта тезлик билан-а?! Умайя мана шундай хислар билан қалби даҳшатга тушар эди. 

Уруш ниҳоясига яқинлашиб қолганда Умайя Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуни кўриб қолди. Абдураҳмон ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бир эди. Умайя ҳаётини қутқариб қолиш мақсадида унинг асири бўлишни сўради. Абдураҳмон розияллоҳу анҳу унинг арзини қабул қилдилар ва асирлар турадига жойга олиб бораётганларида Билол розияллоҳу анҳу Умайяни кўриб қолганларида: “Куфрнинг боши Умайя ибн Халаф! Агар у нажот топса, мен нажот топмайман! У қутулиб қолса, мен қутулмайман!” – деб бақирдилар. 

Бироз олдин мўмин-мусулмонларга санчилган Умайянинг қиличидан саҳобаларнинг покиза қонлари қатра-қатра томчи томиб турар эди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга ўзини тутиб бериб асирга тушиши, худди мусулмонларнинг устидан кулгандек эди, гўё. Билол розияллоҳу анҳу ўйлар эдиларки, диндош биродарлари Абдураҳмон ибн Авфнинг ҳимоя қўрғонларига бостириб кира олмас эдилар. Шу сабабли қолган бир нечта мусулмон биродарларини чақирдилар. 

Бундай вазиятда Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу  ҳеч нарса қила олмай қолдилар. Билол розияллоҳу анҳу қиличларини кўтариб Умайяга санчдилар, қиличнинг тиғи остида йиқилган жасадига узоқ тикилиб турдилар. 

Сўнг шитоб билан ундан юз буриб, бор овози билан:

“Аҳад! Аҳад!” – дея ҳайқирдилар...

(давоми бор) (биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм) (бешинчи қисм) (олтинчи қисм) (еттинчи қисм) (саккизинчи қисм) (9 қисм) (10 қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

450 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

99 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

348 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

236 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

976 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

181 15:44 27.01.2021
« Орқага