Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб...(саккизинчи қисм)

668

Билол розияллоҳу анҳу 

Билол розияллоҳу анҳу одамлардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонатдорликлари, аҳдларига фидокорликлари, ажойиб хулқлари, ҳар нарсада, ҳар жабҳада покликлари ҳақида эшитар эдилар. Кўплаб қурайш қабиласи бу динга қаттиқ қарши чиқишар эди.
 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу даражада қаршилик кўрсатишларининг сабаби нима?

Ота-боболаридан қолган динларига  муҳаббат қўйганликлари ва унга кўр-кўрона тақлид қилишлари,  бут-санамларга  ибодат қилишлари.

Диний марказ сифатида бутун Араб яриморолида эга бўлиб турган обрўсига хавф етиб, қўлдан кетиб қолмаслиги учун. 

Мушрикларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уруғлари бўлган Бани Хошим қабиласига бўлган гина-адовати. 

Юқорида келтирилган сабаблар туфайли кўплаб мушриклар янги динга ҳам, пайғамбарга эргашмоқчи бўлганларга ҳам қарши чиқаётган эди. Бу воқеаларга эса Билол розияллоҳу анҳу гувоҳ бўлаётган эдилар. 

Кунлардан бир куни Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг расулини кўрдилар. У зотнинг ҳузурларига бордилар ва шаҳодат калимасини келтириб мусулмон бўлдилар. Бир ҳабаший, қурайшга ғариб бўлган Билол розияллоҳу анҳунинг мусулмон бўлганликлари ҳақидаги ҳабар тарқалди. Шунда Умайя ибн Халафга қулларидан бири мусулмон бўлганлиги қаттиқ зарба бўлди. Қулининг мусулмон бўлганлигини эшитган онда ўзига ўзи айтдики: “Бу куннинг қуёши итоатсиз бўлган қулимнинг исломи билан ботмайди“. Лекин у айтгандек бўлмади. Аллоҳ таолонинг хоҳлагани бўлди. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг Исломлари билан ҳали-ҳанузгача қуёш ботгани йўқ ва қиёматгача ҳам ботмайди. Балки қурайишнинг қуёши ўзининг барча бут-санамларини ҳимоя қилгувчи мушриклар билан бирга ботади. Аммо ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу қуёшлари ҳаргиз ботгани йўқ. Билол розияллоҳу анҳу эришган мавқе фақат ислом учунгина эмас, балки бутун инсониятга шарафдир. Бутун инсоният у зот эришган мавқедан фахрланади. Мусулмон бўлганликларидан сўнг  Билол розияллоҳу анҳуни бошларига келган энг оғир азобларга чидадилар ва сабр қилдилар. 

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг шахслари инсониятга ибрат, намуна бўлди. Ҳар қандай замонда, асрда яшайдиган инсонларга дарс бўлди десак адашмаган бўламиз. У дарсни ўз ичига олган мазмун-моҳияти қуйидагидан иборат: виждонни ҳур ва эркин бўлишидир. Виждон ҳурлигини ҳеч қандай олтинга ҳам, бойликка ҳам алмаштириб бўлмайди.

Макка мушриклари ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг ҳақиқий эътиқодларини тарк этишликлари учун қизиб турган чўғга ётқизиб азоблар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ислом дини заиф бўлган ҳабаший қулдан инсоният учун бир катта устозни тайёрлашди. Мушриклар пешин пайтида Макка атрофидаги саҳрога олиб бориб, қизиб турган тошларни устига ётқизиб қўйишар, сўнга устларига бир неча киши кўтара оладиган тошни қойиб жаҳаннам азобини беришар эди. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни бундан кейинги ҳаётларида бу каби ваҳший азоблар ҳар куни такрорланадиган бўлди. Ҳаттоки бу азобнинг дахшатидан мушрикларнинг ҳам қалби юмшаб кетди. Умайя: “Биргина қулнинг сабрига, садоқатига енгилдинг, уни динидан, эътиқодидан қайтара олмадинг“.- деган таъна-дашномларга қолмайин деб биргина шартни қўйди: “Бут-санамлар тўғрисида яхши гап гапирсангина бу азоблар битади“. Умайя ибн Халаф қилган таклифни рад қилдилар. Ўзлари доим айтадиган “Аҳад!.. Аҳад!.. Аҳад!..“ дея такрорлар эдилар, холос.

(давоми бор)

(биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм) (бешинчи қисм) (олтинчи қисм) (еттинчи қисм)

Малика Йўлдошева
тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Харидор пулни белгиланган муддатда бера олмаса...

1679 19:05 20.09.2022

Иймон калимасини оғизда айтиш осон, аммо...

2656 14:51 12.09.2022

Японияда Ислом ва турк улуғларининг қабрлари обод қилинди

485 11:35 12.09.2022

Масхаралаш мўминга ярашмайди

433 09:30 09.09.2022

Қайнонамни намозга чақира олмасам менга гуноҳ бўлмайдими?

2155 17:25 02.09.2022

Рус адиблари Ислом дини ҳақида

1121 18:35 24.08.2022
« Орқага