Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб...(тўққизинчи қисм)

690

Билол розияллоҳу анҳу

Атрофдаги мушриклар “Лот ва Уззо деб гапир!” деб ялинишса ҳам Билол розияллоҳу анҳу: “Аҳад! Аҳад! Аҳад!”, яъни “Аллоҳ – ягона!.. Аллоҳ – ягона!.. Аллоҳ – ягона!..“ деб жавоб қайтарар эдилар. Гўёки бу жавоблари билан мушрикларни масхара қилаётгандек эдилар. Шундай оғир қийноқларга қарамай бир куни у зотнинг бўйниларига арқон боғлаб, ёш болаларга бутун Маккани айлантириб юришини буюрар эди. Шунга қарамай уларнинг иймонлари асло сусаймас эди. 

Умайя ибн Халаф: “Эй Билол, эртага бизнинг илоҳларимиз ҳақида яхши гап гапир. Менинг Роббим Лот билан Уззо, дегин. Шу гапни одамларнинг олдида ўз тилинг билан гапириб қўй, сўнгра сени қўйиб юбораман. Сени азоблашдан чарчадик. Ҳатто сени азоблаш борасида биз азобланаётганларга айландик”. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу бу сафар ҳам инкор қилар эдилар. Умайя ибн Халаф Билолнинг гапларига чида олмай ғазаб билан: “Сен бизга қандай бахтсизлик келтирдинг, эй қул! Лот ва Уззога қасамки, мен сени ҳамма қулларга ибрат қиламан, – дер эди. 

Мушриклар Билол розияллоҳу анҳуни ўзларининг муддаоларига кўндириш учун турли-туман ҳийлаларни қилишар эди. Бир мушрик Билол розияллоҳу анҳуга гўёки меҳрибончилик кўрсатиб: “Кет, эй Умайя! Лот ва Уззога қасамки, энди Билолни азобламаймиз! У бизнинг қабила қулидан, онаси эса бизнинг чўримиздан бўлган. Билол ҳеч ҳам янги динни қабул қилиб, бутун қурайшнинг таъна-дашномларига қолиб кетишимизни истамайди”, – дея макр йўлига ўтдилар. Азоблардан чарчаган, ҳорғин юзлари билан ҳалиги мушрикка қараб, индамасдан оҳисталик билан “Аҳад!.. Аҳад!.. Аҳад!..” деб такрорлар эдилар. 

Мушриклар Билол розияллоҳу анҳуни турли хил қийноқларга солаётганда ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб, уларга айтдиларки: “Роббим Аллоҳ деганни ўлдирасизларми, жазолайсизларми?” 

Умайя ибн Халафга юзланиб: “Билолни неча пулга олган бўлсанг, мен ундан кўпроғини бераман. Уни қулликдан озод қил”, – дедилар. Бу гаплар чўкаётган Умайяга нажот келгандек эди гўё. Чунки у Билол розияллоҳу анҳуни динларидан адаштириш, куфр ва ширкка қайтаришдан  умиди узилиб бўлган эди. Қулини қуруқ ўлдириб юборгандан кўра, сотиб, пул қилгани унга афзалроқ эди. 

Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билолни сотиб олишлари биланоқ уни озод қилдилар ва ҳур кишиларнинг қаторидан жой олдилар. Умайя: “Эй Абу Бакр, Лот ва Уззога қасамки, агар уни арзимаган бир руқия кумушга сотиб оламан, деганинда, ҳеч иккиланмай, мен уни сенга сотар эдим”, – деб қулни шундай сўзлар билан ерга урар эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умайянинг бу гапларидан умидсизликка тушиб қолганлигини сездилар. Лекин Умайянинг бу сўзларида қуруқ ноумидсизлик ифодаланмаган эди, аксинча Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билолни ўзларига Аллоҳ йўлидаги биродарлари деб билган инсоннинг шаънини ерга уриш бор эди. 

“Аллоҳга қасамки, агар сен Билолни бир руқияга эмас, юз руқия тиллога сотаман, деганингда ҳам мен олар эдим ва шу заҳоти озод қилар эдим” – деб Умайяга жавоб қайтарганлар. Сўнгра биргаликда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордилар. Билол розияллоҳу анҳуни озод бўлганликлари ҳақидаги баширатни берилар ва бу хушхабар саҳобаларнинг ичида байрамга айланиб кетди. 

Орадан кунлар, ойлар, йиллар ўтганидан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган беш вақт намоз учун азон айтишни Билол розияллоҳу анҳуга топширдилар. Муаззин бўлиш шарафига эришдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуни энг аввалги Ислом муаззини бўлишларини лойиқ кўрдилар. Ўзларининг баланд обозлари билан бутун саҳобаларнинг қалбини иймон нури билан тўлдирар, гўзалликка бой нашидаларни олиб келар эдилар. 

Муаззин бўлганликларидан сўнг доим “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ! Ҳайя ъалас-солаҳ! Ҳайя ъалас-солаҳ! Ҳайя ъалал фалаҳ! Ҳайя ъалал фалаҳ! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея азон айтар эдилар.

Орадан вақтлар ўтиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида қурайш мушриклари ўртасида уруш бўлди. Мушриклар Мадинаи мунавварага бостириб келди. Бу уруш Ислом тарихидаги биринчи Бадр ғазоти жанги бўлди. Жангда Билол розияллоҳу анҳу майдонда савлат тўкиб юрар эдилар.

(давоми бор) (биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм) (бешинчи қисм) (олтинчи қисм) (еттинчи қисм) (саккизинчи қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар

1473 22:35 18.07.2021

Шариатские стандарты по Исламским финансам

403 17:00 17.07.2021

Атеистларни Исломга қандай даъват қилишимиз керак?

616 18:00 15.07.2021

Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими

2715 17:55 16.06.2021

Бугун дин арзон нархда сотилмоқда...

2100 12:24 15.06.2021

Илк япон мусулмони – Абдулҳаким Ямада

2173 07:55 13.06.2021
« Орқага