Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Йўлда қолиб кетган аёллар... 

2122

Тонг саҳарда оиламиз билан сафарга чиқдик. Соат 4 лар чамаси. Кўчалар ҳали зим-зиё қоронғу. Маҳалламиздан катта кўчага чиққанимизда, бурилишда бир аёл ора-сира ўтган автомобилларга қўл кўтарар, йўлнинг четроғида, нарироқда ёшроқ жувон қорнини ушлаб энгашиброқ ўтириб олганди. Тўхтадим. Қаерга боришларини сўраганимда туғруқхонага дейишди.

Машинада тўла бўлганимиз учун дарров олд ўриндиқни бўшатиб, иккала аёлни ўтқаздик. Машинани юргизишимдан олдин ёши катта аёл тортиниб: 

-"Ука...фақат...йўлкирага пулимиз йўқ..."-деди зўрға. 

-"Опа, нималар деяпсиз?! Мен йўл кира олиш учун тўхтамадим. Дунё ишларининг ҳаммаси пул билан ўлчанавермайди-ю? Савоб ҳам керак ахир!"-дедим.  

Сиз нима деб жавоб берди деб ўйлайсиз? Эҳтимол раҳмат айтгандир. Ё кулимсираб қўйгандир. Ёки урф бўйича "биздан қайтмаса Худодан қайтсин, ука" дегандир. Йўқ. Бирортаси бўлмади.

Чунки, жавоб беришга ҳоли йўқ эди у аёлни. Икки кафти билан юзини тўсиб йиғлайверди, йиғлайверди. Мен тушунмай қолдим. Қизининг айтишича, биздан 10-12 километрча четроқдаги қишлоқдан келишяпти экан. "Йўлда машиналар тўхтамади, тўхтаганлари ҳам пулимиз йўқлигини эшитиб машинасидан тушириб юборди. Йўлга чиққанимизга тўрт соатдан ўтди, мен зўрға турибман, илтимос, тезроқ юринг", -деди... 

Касалхонага етиб келиб дарвозаларини очирдим, овозим кўтарилганидан ҳамширалар етиб чиқди. Жувонни аравачага ётқизиб олиб кириб кетишди. Аёл ҳалиям ўзига келмаганди "шунақаси ҳам бўларканда" дерди тинмасдан... 
 
Салим АЙЮБИЙ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Тез ёрдам” нинг кечикиши ўн минглаб кишининг ўлимига сабаб бўлди

1345 07:00 20.06.2020

Мусулмонлар идораси вакили: «Қора Малибу» сотилди

3355 16:19 26.05.2020

АҚШда юк машиналари ичидан ўнлаб жасадлар топилди

1882 13:30 30.04.2020

Машина учун йиғилаётган пулдан закот бериладими?

1974 18:30 24.04.2020

Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

366 09:00 09.04.2020

«Дамас» оламан деб мусофир юртларда юрган бўлам...

2384 09:00 10.03.2020
« Орқага