ЮНЕСКО: 617 миллион бола ўқиш-ёзишни билмайди

09:30 25.01.2019 239

ЮНЕСКО эълон қилган сўнгги ҳисоботда билдиришича, дунё миқёсида 262 миллион бола турли сабаблар туфайли мактабга бориш имкониятидан маҳрум.

24 январь – Жаҳон таълим куни муносабати билан эълон қилинган мазкур ҳисоботда 617 миллион бола ўқиш-ёзишни билмаслиги таъкидланган.

ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле жаҳон ҳамжамиятини таълим учун сафарбарликка чақирди. У айниқса африкалик болаларнинг мактаб таълимида катта камчиликлар борлигини маълум қилди.

Азуленинг айтишича, қочқинлар сонининг ортиши ҳам мавжуд ҳолатга салбий таъсир кўрсатмоқда: айни пайтда қарийб тўрт миллион қочқин болалар ва ёшлар таълим ололмаяпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!