Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЮНИCEФ Афғонистон учун $2 млрд сўраяпти 

437

БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИCEФ жаҳон ҳамжамиятини оғир аҳволда қолган 24 миллиондан ортиқ афғонистонликнинг гуманитар эҳтиёжлари учун зудлик билан 2 миллиард доллар ажратишга чақирди. Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, Афғонистондаги муҳтожларнинг ярми болалардир.

Бу ЮНИCEФ томонидан бир мамлакатга ёрдам бериш учун сўралган энг катта маблағдир.

Ташкилот баёнотида айтилишича, 2 миллиард доллар соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларининг буткул издан чиқишининг олдини олиш, камбағалларга ёрдам ҳамда болалар ва оилалар учун бошқа муҳим ижтимоий хизматлар учун сарфланади

ЮНИCEФ маълумотига кўра, Афғонистонда қизамиқ, диарея, полиомиелит ва бошқа касалликлар авж олган, бундан ташқари, озиқ-овқат танқислиги кузатилмоқда. 

Халқаро ташкилот сўралган маблағни жиддий тўйиб овқатланмайдиган бир миллион болани даволаш имкониятларини кенгайтириш, 10,5 миллион болани қизамиққа қарши эмлаш, 11,5 миллион кишини тоза сув билан таъминлаш ва 7,5 миллион бола учун ўқув муҳитини яратиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

235 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

541 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

413 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

224 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

876 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1010 18:30 24.01.2022
« Орқага