Янгиликлар

ЮНИСЕФ:  Суриядаги 5 миллион бола ёрдамга муҳтож

516

Сурияда давом этаётган ҳарбий можаролар туфайли 7,5 миллион бола фавқулодда гуманитар ёрдамга муҳтож: Араб Республикасида 5 миллион ва қўшни мамлакатларда 2,5 миллион миқдорда. 

ЮНИСЕФ ҳисоботига кўра, 2014 йилдан 2019 йилгача Сурияда 5 427 бола уруш пайтида ҳалок бўлган.

2019 йил декабр ойида Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида ўртача 6000 бола мажбурий равишда кўчирилган, 2019 йил охирига келиб эса 2,6 миллион бола ички кўчишга мажбур бўлган.

Шу билан бирга, ЮНИСЕФ Суриядаги ҳарбий можаро бошланганидан бери 2011 йилда мамлакатда 4,8 миллион, қўшни мамлакатларда бир миллион суриялик бола туғилганини таъкидлади.

Ҳисобот муаллифлари икки миллион Суриялик бола мактабга бора олмасликларига ва қўшни мамлакатларда 800 мингдан ортиқ суриялик болаларнинг таълим олиш ҳуқуқига эга эмаслигига эътибор қаратдилар.

Можаролар пайтида ҳар беш мактабнинг иккитаси вайрон бўлган ёки бузилган, кўплаб мактабларнинг бинолари муҳожирлар томонидан бошпана сифатида ишлатилган.

Ҳисоботда айтилишича, 2014 йилдан 2019 йилгача 478 та мактаб ва ўқув муассасаларига ҳужум қилинган.

Уруш бошланганидан бери асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 20 бараварга ошди, шунингдек 5 ёшгача бўлган ўн минглаб болалар тўйиб овқатланмайдилар.

Суриядаги тиббий хизматларнинг ярми қисман ишлайди ёки умуман йўқ, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида ҳомиладор ва эмизикли оналарнинг ҳар учдан бирида камқонлик мавжуд, дея таъкидлайди ЮНИCЕФ.

Ҳисоботда айтилишича, Суриялик қочқинларнинг 82 фоизи қўшни мамлакатларда истиқомат қилади, Ироқ ва Ливандаги кўплаб оилалар соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишда қийналмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Сурия ва қўшни давлатлардаги болалар ва уларнинг оилаларининг эҳтиёжларини қондириш учун ЮНИCЕФ зудлик билан 682 миллион доллар маблағ талаб қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дарслар онлайн, ўқувчиларда эса интернет йўқ

434 19:22 27.08.2020

Дунёдаги ҳар уч боладан бири қўрғошиндан заҳарланган

1005 16:30 30.07.2020

Болалар пандемия туфайли таълим ололмаяпти, чунки уйида электр йўқ

603 19:30 05.06.2020

“Яманда фожиа содир бўлмоқда”

903 14:00 30.04.2020

Яманда 2 миллион бола очликдан азоб чекяпти

543 17:09 20.04.2020
« Орқага