ЮНИСЕФ: Яманда ҳар икки соатда 1 она ва 6 бола нобуд бўляпти

13:30 11.06.2019 625

ЮНИСЕФ Яманда ҳомиладорликнинг ва туғруқнинг оғир кечиши туфайли ҳар икки соатда 1 она ва 6 нафар бола ҳаётдан кўз юмаётганини маълум қилди. 

Яманда уруш оқибатида оналар учун тиббий хизматлар деярли тўхтаб қолган, камбағаллик туфайли аёллар фарзандларини уйда дунёга келтиришга мажбур бўлмоқда. Мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш муассасаларининг фақатгина 51 фоизи ишлаб турибди, аммо уларда дори-дармон ва ходимлар ҳаддан ташқари танқис.   

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан бери ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!