Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Юнусободдаги фожиадан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказилди

868

Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда таниқли блогер Хушнуд Худойбердиев хабар бермоқда.

Муҳокама натижасида  қуйидагиларни амалга оширишга келишиб олинди:

Биринчидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Талабалар яшаш шароити ва харакатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш” юзасидан қўшма қарорини қабул қилиш;

қўшма қарорда ҳар бир ҳудудда Ишчи гуруҳ тузиб, ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизимини жорий қилиш;

Иккинчидан, ҳар бир ҳудуд кесимида талабалар турар жойлари ва ижарадаги талабаларнинг яшаш шароити ва турар жойи ҳолатини, айниқса ёнғин ва бошқа техник хавфсизлик талабларига мос келишини тўлиқ танқидий ва таҳлилий ўрганиш;

Учинчидан, олий таълим муассасалари проректорларининг лавозим вазифаларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг талабалар турар жойи ва ижарада яшайдиган талабалар билан ишлаш тизимини яратиш;

Тўртинчидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда ҳар бир талабалар турар жойидаги ёнғин хавфсизлиги ва бошқа техник хавфсизлик масалаларини ўрганиб чиқиш;

Бешинчидан, талабаларга бирламчи ёнғин ва бошқа техник хавфсизлик масалалари бўйича етарли тушунтиришлар бериш;

Олтинчидан, ижарада турадиган талабалар билан гуруҳ мураббийлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла масъуллари томонидан ҳамкорликда олиб бориладиган профилактик тадбирлар қамрови ва сифатини ошириш;

Еттинчидан, вилоят марказларига ёки Тошкент шаҳрига узоқ туманлар ва бошқа вилоятлардан ОТМларга ўқишга келиб, ижарада турадиган талабаларни вақтинчалик рўйхатга олиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

Саккизинчидан, ОТМларга ўқишга қабул қилинган талабаларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, талабалар турар жойларини қуриш юзасидан ишлаб чиқилган манзилли дастурни такомиллаштириш.

Ишчи гуруҳлар жорий йилнинг 1 мартидан ўз фаолиятини бошлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин йўқ» — Президент ҳоким ёрдамчилари тамагирликлари ҳақида

540 17:11 19.04.2022

Юнусобод туманидаги ер чўкиши бўйича расмий муносабат берилди

4288 17:30 11.01.2022

Юнусободдаги масжидда жанжал кўтарган шахс даволанишга жойлаштирилди

3346 17:44 27.11.2021

«Йўловчи» Юнусободдаги «Универсам»да

1492 18:00 26.05.2021

Пойтахтдаги серқатнов кўчалардан бири вақтинча ёпилмоқда

1041 09:55 06.02.2021
« Орқага