Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Юнусободдаги масжидда жанжал кўтарган шахс даволанишга жойлаштирилди

2859

Юнусободдаги масжидда рус йигит ислом динини қабул қилган вақтда жанжал кўтарган шахс даволанишга жойлаштирилди

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Юнусобод туманидаги масжидда жанжал кўтаришга уринган эркак видеоси бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканини маълум қилган. Сўнг йигитга сўз берилган ва у жамоага рус тилида мурожаат қилган. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунган, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлаган. Масжид жамоаси уни кўчага олиб чиққан.

Аниқланишича, ушбу шахс 41 ёшли А. бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда туради. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юнусобод туманидаги ер чўкиши бўйича расмий муносабат берилди

3753 17:30 11.01.2022

«Йўловчи» Юнусободдаги «Универсам»да

1218 18:00 26.05.2021

Юнусободдаги фожиадан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказилди

627 18:54 01.03.2021

Пойтахтдаги серқатнов кўчалардан бири вақтинча ёпилмоқда

803 09:55 06.02.2021

Юнусободда тўй қилган шахс устидан жиноят иши очилди

2524 23:30 30.03.2020
« Орқага