Ислом

«Йўқ» калимаси ҳаммага нисбатан ишлатилмоқда...

946

Ғазаб, рад қилиш, шикоят ва ҳамма нарсага қарши норозилик бугунги ёшлар модасига айланди.

Норозилик аҳёнда оталарга қарши...

Гоҳида ҳукуматга қарши...

Баъзида ижтимоий низомга қарши...

Ора-сира коинотга қарши...

Айрим ҳолларда Аллоҳ субҳанаҳуга қарши бўлмоқда.

“Йўқ“ калимаси ҳаммага нисбатан ишлатилмоқда. Муаммо бўлса ҳам, бўлмаса ҳам. Мақсадли ва мақсадсиз. Энди покизаликка, қадрият ва ахлоққа, ишлашга, бурчга, масъулият ва тартибга ҳам “Йўқ!“, дейилмоқда.

Радикал “Йўқ!“нинг янги намунаси хиппичилар жамоаси ҳисобланади. Улар кўча-кўйда ҳам жинсий алоқада бўладилар, ҳамжинсбозликка мойил. Бир шиша пиво илинжида тиланчилик қиладилар, ҳамма иш ташлашда қатнашадилар, ҳамма намойишда қичқирадилар ва ҳамма нарсага тупурадилар. Улар ўзларини озодлик қалдирғочлари деб, илк инсоният қафасидан чиқа олганлар деб тасаввур этадилар.

Дарҳақиқат, улар амалда инсоният қафасидан чиқишган ва маймунлар қафасига кириб олишган махлуқлардир.

Доктор Мустафо Маҳмуд

“Руҳ ва жасад“ китобидан Мубашшир Аҳмад таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом ечимдир!

1036 08:00 30.09.2019

«Анъанавий жума хутбаси ҳозирги замонда анчайин кераксиз нарсага айланди»

1866 12:40 25.09.2019

Охиратни ёдга олганлар Роббиси томон қочади...

481 22:05 21.08.2019

Эҳтиёт бўл!

1441 00:00 04.02.2019

Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди

1303 18:00 20.01.2019
« Орқага