Илм

«Менга ҳадис айтиб беринг», дедим. У эса: «Сен айт», деди!

1720

Қироат ва ҳадис имоми Ҳишом ибн Аммор раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Отам уйини йигирма минг дирҳамга сотиб, ҳаж қилишим учун ҳаражатларимни таъминлаб бердилар. Мен йўлга отландим. Мадинага етиб, баъзи масалаларни сўраш учун имом Моликнинг илм ҳалқасига бордим. У киши ҳудди подшоҳлардек ҳайбат билан ўтирар, атрофида эса бир нечта хизматчилар ҳозиру нозир, одамлар эса у кишидан савол сўрашар эди. Имом эса ҳар бир саволга жавоб берарди.

Мажлис тугаганидан кейин ундан: “Менга ҳадис айтиб беринг”, дедим. У эса: “Сен айт”, деди.

– “Йўқ, сиз менга айтинг”, дедим. У зот эса яна менга айтишимни буюрди. Мен эса яна сўраган эдим Имом хизматчисини чақириб, мени ўн беш дарра уришини буюрди. Хизматчи буюрилганидек мени ўн беш дарра урди. (Ҳишом ибн Аммор Шомдан борганлар. У юртларда ҳадисни устоз айтар, талабалар эса эшитар эди. Имом Моликнинг илм ҳалқаси бошқача бўлган – гоҳида ўзлари ҳадис айтар, гоҳида эса талабалардан сўраб, хатоларини тўғирлаб қўярдилар. Буни эса Ҳишом билмаганлар. Имом Моликнинг гапини қайтараверганларидан кейин у киши буни одобсизликка йўйганлар.)

Мен йиғладим. – “Нега йиғлаяпсан, қаттиқ урдими?”, – деди имом. – “Отам ўз уйини сотиб, мени сиздек зот билан кўришиб, оғзингиздан ҳадис эшитишим учун олдингизга жўнатган эди. Сиз эса ҳеч бир айбим бўлмаса ҳам мени калтаклатдингиз. Қасамки, сизни кечирмайман!”, – дедим. Имом гапимдан таъсирланди ва: “Нима қилсам кечирасан?”, деди. – “Ўн беш дарра калтаклатдингиз, энди ўн бешта ҳадис айтиб берасиз”, дедим. У киши менга сўраганимдек, ўн бешта ҳадис айтиб берди. Тўхтаганидан кейин у кишига: “Мени яна дарралаб, эвазига яна ҳадис айтиб беринг”, дедим. Имом Молик гапимдан кулиб юборди ва: “Бўлди, боравер энди”, деди.

“Сияру аъломун нубало”
Икром ШАРИФ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадисларни англаш учун еттита нарсани билиш керак

316 20:30 15.10.2019

Аксириш неъмати

1429 22:00 26.09.2019

Маънавият дарсида Бухорий ҳадислари ўргатиляпти

948 11:05 19.09.2019

Адабиёт дарсида ҳадис ўрганишибди...

1698 10:53 17.09.2019

Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб бериш

3997 08:55 08.09.2019

Ашуро қайси кунга тўғри келади?

2450 18:35 06.09.2019
« Орқага