Наср

«Йўқ, сиз уйлангансиз, сиз ўтинг...»

1236

Динни талабалик пайтимизда ўрганганмиз. Ҳаммамиз деярли тенгқур эдик. Илм олишда ҳам тенг кетардик. Аммо биз бўйдоқлар оилаликларни ўзимиздан афзал санардик. Чунки улар айни шу томонлама биздан олдинда эди-да. Шунинг учун имомликка ҳам “сиз уйлангансиз, ўтинг-ўтинг”, деб уйланганларимизни ўтказардик.

Аллоҳ ёрлақаб каминага ҳам шу суннатни қойим қилиш муяссар бўлганида иккита дўстимиз тўйимизга борди. Бир намозхон қўшнимизникига қўноққа берганмиз. Ўшанда бомдодда қизиқ иш бўлди. Уй эгаси – олтмиш ёшлардаги бобо ҳалиги дўстларимизга қараб: “Сизларнинг илмингиз бор, имомликка ўтиб беринглар”, деб олдинни кўрсатди. Шунда доим уйланганларни олдинга ўтказиб юрган Акрам деган дўстимиз: “Йўқ, сиз уйлангансиз, хотинингиз бор, сиз ўтинг”, деб ўзини ўтказиб юборди. Бобоям ҳайрон: муллаваччалар бир нарсани билса керак, демак, хотин илмдан устун экан, деб, шарт олдинга ўтиб, имом бўлиб берган.

Ўшанда намозда кулгудан ўзимни зўрға тийиб турганман. Эсласам, ҳали ҳам мириқиб куламан. Ҳали ҳам ўша дўстимга гоҳ-гоҳида “намозни ўқиб беринг, хотинингиз бор”, деб тегишиб қўяман.

Энди ўйласам, у пайтлар жуда беғубор, таълимга ташна, ўрганганимизни амал билан нақшлайдиган пайтларимиз бўлган экан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нима учун намоз ўқимайсиз?

1280 21:00 31.10.2019

Намоз ўқимаса ҳам ахлоқи гўзал...

1139 15:30 17.10.2019

«Мен қўрқоқ одамман...»

3551 15:00 06.10.2019

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

10617 15:05 21.09.2019

Тасбеҳлар неча мартадан айтилади?

1719 22:05 17.09.2019

Илк намозим...

1140 09:00 29.08.2019
« Орқага