Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Юрак амри» лойиҳаси фаолиятини тўхтатди

4542

Бу ҳақда лойиҳа раҳбари Сардор Раҳимхон маълум қилди. 

2020 йил 29 март. Юртимизда бошланган пандемия сабаб бир гуруҳ саховатпеша инсонлар бирлашиб, қийналаётган аҳоли вакилларига ёрдам қўлиши чўзишга бел боғлашди.  

Аллоҳга таваккал билан бошланган иш чин маънода юракларга етиб борди. Лойиҳа аъзолари атрофида саховатпеша инсонлар сони кундан-кун ортиб борди. 

"Биз бир-икки ой давом этади, деган пандемия йилларга чўзилди. Аста-секин "Юрак амри"нинг кўлами, миқёси кенгайди. Биз ўтган вақт давомида республикамиз вилоятлари уч маротаба зиёрат қилдик ва қийналаётган, етимлар, кам таъминланган оилаларга ёрдам бердик, — дейди лойиҳа раҳбари Сардор Раҳимхон.

Бора-бора бу хайрия ишларни расмий фондга айлантириш эҳтиёжи пайдо бўлди. Шунда лойиҳа аъзолари 2021 йил 21 июлда "Юрак амри" лойиҳаси хайрия ва жамоат фондига айланди.   

"Аста-секин бизда бошқа мақсадлар пайдо бўлди. Озиқ-овқат тарқатиш билан одамларнинг муаммоларини таг-томири билан ҳал қилиш режаси пайдо бўлди. Уйлар бериш дейсизми, уларни даволатиш, ўқитиш, қарзларини тўлаб бериш ва бошқа-бошқа муаммоларида ёрдам беришга киришдик. Биз ниятимизга ҳам етдик. 

Биз юртбошимизнинг камғалалликни қисқартириш, аёлларни "Темир дафтар"дан чиқариш сиёсатларига хос равишда уларнинг ёнларида камарбаста бўламиз дея ҳаракат қилдик. Тан олиб айтаман, шахсан ўзим ҳам "Юрак амри"даги йигитларимиз ҳам, кўнгиллиларимиз ҳам бошида бунақанги даражада катта фондга айланиб кетади деб ҳечам ўйламагандик, — деган Сардор Раҳимхон.

Дарҳақиқат, шахсан президентимиз ташаббуслари билан фонд бугун мана шундай юксак даражага эришиб, халқнинг ичига кириб боролди. Икки йиллик фаолият давомида минглаб инсонларнинг хонадонига хурсандчилик улашишга уларни Аллоҳнинг ўзи сабабчи қилди, десак хато бўлмайди. Фонд кўмагида кўплаб қарздорлар қарзидан қутулди. Тўшакка михланиб қолган беморларнинг юрагида умид ғунчалари гуллади. Одамлар йиллар давомида узоқ кутилган бахт онлари —Ватан ичида ватанли бўлиш бахтини дилдан ҳис этиш бахтига муяссар бўлди. Етимларнинг ўксик қалбларига қувонч улашди. 

“Тан олиш керак шахсан мен ўзим ҳам, жамоамиз ҳам бундай катта кўламга тайёр эмасдик. Тайёр эмас эканмиз! Айниқса, минглаб инсонларнинг омонатлари, эҳсонлари ҳақида гап кетганда, бизни ҳам жисмоний, ҳам руҳий имкониятларимиз етишмаслигини ҳис қилдик. Шу сабаб катта хатоларнинг олдини олиш мақсадида юртимиз, азиз халқимиз, юртбошимиз олдида юзимиз ёруғ бўлсин деган мақсадда вақтинчалик фаолиятимизни тўхтатишга қарор қилдик. Яъни янада кучга тўлиш, хатоларимизни ислоҳ қилиш, расмий фаолиятга тайёргарлик кўриш мақсадида мана шундай қарорга келдик. 

Билинг, биз мана шу диёрнинг фарзанди сифатида юртимизнинг барча ислоҳотларида фаол иштирок этишда ва Ватанимиз равнақи учун ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишда давом этамиз. 

Раҳматли отам, “Болам, ҳеч қачон эл-юртнинг олдида номардлик қилма, мард бўл, хиёнат қилма”, деб айтардилар. Бу гўёки мен ва “Юрак амри”даги барча йигитларимизнинг шиорига айланган”, — дейди фонд раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, "Юрак амри" лойиҳаси 2020 йил 29 мартда ўз ишини бошлаганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

84 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

104 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

221 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

195 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

103 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

336 21:10 25.05.2022
« Орқага